Холдор Равшан: Ўзимизга хос-ўзимизга мос «қўй» йилида тилакларим !…

Холдор Равшан: Ўзимизга хос-ўзимизга мос «қўй» йилида тилакларим !…
30 views
01 January 2015 - 15:25

6Нима есанг, ўша ерга борар экан: -Қўй эти этга – Қўй калласи бетга(бошга)…

Авваломбор, янги йилда янги-янги бахт(бахтнинг ҳам янги – эскиси бўларканми?…) тилайман – деган ҳамма томонидан бир-бировларига айтиладиган қайноқ ва ёқимли, бироқ сохта табриклар билан муборакбод этмаётганлигим учун узр сўрайман…

Шунчаки, инсон бўлайлик – Ўзининг қули бўлайлик ва Яратган Эгамнинг назаридан қолмайлик, бахтни ўз қалбимизда ҳис этайлик ва бунинг учун шунга муносиб бўлайлик, ўз бахтимиз учун ўзимиз муносиб курашайлик – деган содда ниятлар қилмоқчиман.

Ҳа, 2014 йил, умримизнинг бир бўлаги, таъбир жоиз бўлса мазмунлими-мазмунсизми ҳаёт йўлимизда давом этиш баробарида яна бир довон ортда қолди ва муқаррар етмоқлик, -«Ўзининг даргоҳи»га ўзимизга муносиб амали-ёдимизла етмоқликка бир қадам яқинлашдик, муборак бўлсин -ИншоОллох.

2015 йилда азиз инсонларга, қуйидаги самимий ва ҳаётчил тиликларни изхор этмоқчиман:

Айрим кишилар оқсилсизликдан – аксарият кишилар йўқчилликдан, қўйнинг калла пойчасини мунтазам истемол қилишлари бор хақиқатдир, ҳамда ушбу махсулотни тиббиёт ҳам ва халқ табобати ҳам тақиқламаслиги ҳам хақиқатдир, шунга кўра мен ҳам бирор бир эътироз билдиришликликка хаққим йўқдир…

Аммо, қўйнинг миясини чақиб – мияни тарелкага тўкиб-тузлаб-мурчлаб-мазза қилиб бўкиб тановвул қилишларига қатъи қаршилигим бордир, бунга асосим эса:

-Нима еса, ўша ерга боришлиги: – Қўй эти этга – калласи бетга(бошга) – мияси эса …

Ушбу сатрларни эрмак учун ёзаётган, ёки кимнидир устидан кулиш ёки ҳақорат қилишлик учун ёзаётган эмасман, балки ҳар бир инсоннинг ўз тақдири (Оллохнинг хохиш-иродаси бирлан) ўзига ҳам боғлиқ эканлигини, ўз бахти учун ўзи муносиб курашмоқлиги зарур эканлигини, худди Ойдин Солих Хоним(Худо рахматига олсин), айтганларидек ҳаётда майда-чуйда нарсаларнинг ўзи йўқлигини англаб етмоқлиги лозимлигини, яна бир бор онг-шуурингизга етказмоқликни ният қилганман.

Бунинг ўрнига жуда содда ва жўн таклиф киритмоқчиман:

Тиббиёт ҳам ва халқ табобати ҳам инкор этмайдики, қўй гўштидан кўра қора мол гўшти инсон организмига фойдали ҳамда афзал эканлигини ва бундан ўз-ўзидан келиб чиқадики қора мол калласи ҳам афзал эканлиги…

Шунинг учун ҳам, қўй миясига иштиёқманд кишиларимиз, уни қора мол мияси билан алмаштириб есалар айни муддао бўлар эди, агарда буни тиббиёт ва табобат таъқиқламаса албатта:

Биринчидан: Қора мол(ҲЎККИЗ-НОВВОС) калласи ва мияси қўйникидан анча катта эканлиги ва оқсилсизлар учун ҳам ва йуқчиллар учун ҳам етарлича бўлишлиги, айни муддао эмасми?
Иккинчидан: Қора мол(ҲЎККИЗ-НОВВОС) – ўта қатъиятли ва қайсар эканлиги, айни ҳақиқат эмасми?
Учинчидан: Қора мол(ҲЎККИЗ-НОВВОС)нинг ўта кекчи – ўчини, қасдини олмай қўймайдиган (злопамятный) эканлигини, ким инкор эта оларкан?

ХУЛОСА қиладиган бўлсак:

Тўртинчидан: Бизнинг қўйдек ювош халқимизнинг ўз эрки ва ҳақ-хуқуқи учун курашга бел боғлашлиги учун, айнан қатъият ва қайсарликнинг йўқлигини ким инкор эта олар экан?
Бешинчидан: Айнан диктатор Президентнинг ўта қайсар ва қайтмас(Исмат Хўшевнинг таъбири асосида) бир сўзли эканлиги, айнан мучали Хўкиз бўлганлигидан эканини ким инкор эта олар экан?
Олтинчидан: Қўйдек ювош жониворга ўхшаш ва қўй мижоз халқнинг, Ҳўккиздек қайсар-қайтмас ва ўта кекчи – ўчини, қасдини олмай қўймайдиган кишига муносиб кураша олиши мумкинлигига, ким ишона олар экан?
Еттинчидан ва энг асосийси: мучалини ўзгартириш бандасининг измида эмаслигини инобатга олган ҳолда, ҳеч бўлмаганида Ҳўккиз мучалдаги инсонга етарлича қатъият-қайсарлик кўрсатиш ва унинг ўта кекчи, қасдини олмай қўймайдиган миясини англаш мақсадида ҳам, сиз ва биз ҳеч бўлмаганида ҲЎККИЗ-НОВВОС боши ва миясини кўпроқ ейишимиз лозим деган таклифимга ким норози бўлар экан, майли ҳар бир инсоннинг ўз виждони ва ақлу-заковатига ҳавола!…

Зеро, мен бежизга: – Ҳеч нарса қилмагандан – ҳеч нарса қилган афзалроқдир, ҳеч нарса қилмаган, хеч қачон ҳеч нарсага эриша олмайди, ҳеч бўлмаганида, ҳеч нарса бўлсада қилмоқчи бўлган,
албатта, қачондир — нимагадир эришмоқлиги мумкин!!! – деган сўзимни айтмагандирман…

Холдор Равшан