Каримовдан Русга “раҳмат”, Ўзбекка “лаънат”

Каримовдан Русга “раҳмат”, Ўзбекка “лаънат”
63 views
02 January 2015 - 19:10

Ислом Каримовнинг Янги йил муносабати билан эълон қилинган ёзма табригининг ўзбек тилидагиси русчасидан фарқ қилди.

Унинг “Мне доставляет большое удовлетворение высказать слова признательности всем нашим избирателям за высокую политическую и гражданскую активность, проявленную на выборах.”, деган  сўзлари табрикнинг ўзбекча матнида йўқ.

Табрикда иддао қилинишича, ўтган йилда мамлакат иқтисодиёти “барқарор суръатлар билан юксал”ганини Ўзбекистонда “рўй бераётган оламшумул ўзгариш ва янгиланишларда кўриш мумкин” экан.

У яна бир бор “жаҳон миқёсида молиявий-иқтисодий инқироз давом этаётганига қарамасдан, Ўзбекистонимизнинг саноқли давлатлар қаторида охирги 10 йил давомидаги иқтисодий ўсиши узлуксиз равишда 8 фоиздан кам бўлмасдан келаётгани”ни, 2015 йилда ҳам бу кўрсаткич сақланиб қолинишини” такрорлади.

ЎХҲ ахборот бўлими