Ўзбекистон ҳаётини ёритувчи веб-саҳифалар рейтингида “Озодлик” етакчи

Ўзбекистон ҳаётини ёритувчи веб-саҳифалар рейтингида “Озодлик” етакчи
61 views
03 January 2015 - 19:50

Ўзбекистон ҳаётига доир ҳақиқий маълумотни излаган одам биринчи навбатда мамлакат ташқарисида рўйхатдан ўтган турли манбаларга мурожаат қилади. Ўзбекистон ичкарисидаги маҳаллий нашрларнинг кучли назорат ва цензура остида эканлиги сабабли улардан мамлакатнинг сиёсий ёки иқтисодий аҳволига оид холис ахборот олишнинг имкони йўқ.

Ўзбекистондаги воқеаларни танқидий кўз билан холисона ёритиб борадиган ташқи ахборот ресурсларининг мамлакат ичкарисида хавфсизлик тизимлари томонидан муттасил равишда тўсиб қўйилиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бироқ, шунга қарамасдан ахборот излаган ҳар қандай одам ушбу тўсиқларни айланиб ўтган ҳолда, турли проксилар воситасида ташқи ресурслардаги ахборотдан воқиф бўлиб бориши мумкин.

Бугунги кунда Ўзбекистон ичкарисидаги режимга мухолиф бўлган ёки мухолиф кайфиятдаги ҳамда инсон ҳуқуқлари ва демократик қадриятлар йўлида фаолият кўрсатаётган ташкилотларга тегишли веб-саҳифалар Ўзбекистон ҳаётига оид воқеаларни баҳолиқудрат ёритиб келмоқда. Уларнинг деярли барчаси Ўзбекистон ичкарисида тўсиб қўйилган бўлишига қарамасдан ҳар бири ўзининг муштарийларига, ўзининг ўқувчи контингентига эга.

ЎХҲ таҳририяти мана шундай Ўзбекистон ичкарисида тўсиқ қўйилган нашрларнинг оммавийлик даражаси, ўқувчилари сони, ижтимоий тармоқлардаги ўрни ва уларнинг дунё веб-саҳифаларидаги рейтинги борасида кичик бир таҳлил ўтказди. Қиёсий таҳлил Ўзбекистон Халқ Ҳаракати, Озодлик радиоси, Фарғона ахборот агентлиги, Америка овози, “Ҳаракат” Мустақил ахборот агентлиги веб-саҳифалари, шунингдек, Дунё ўзбеклари, “Ўтюраклар клуби”нинг Жараён интернет нашри, Замондош нашри ва Узметроном интернет нашрлари мисолида ўтказилди.

Қиёсий таҳлил веб-саҳифаларнинг турли кўрсаткичлар бўйича даражаларини аниқлаб берувчи бир нечта интернет хизматлари орқали амалга оширилди. Ўтказилган таҳлил натижасида қуйидаги манзара намоён бўлди:

1. SiteScore хизматида веб-саҳифаларнинг кўрсаткичлари

SiteScore хизмати веб-саҳифаларнинг бир нечта йўналишлар бўйича кўрсаткичларини ҳисоблаб беради. Хусусан, бу кўрсаткичлар ҳар бир веб саҳифанинг интернетдаги қидирув тизимларида номи қўлланилиши, ижтимоий тармоқларда веб-саҳифага ҳавола қилиш билан боғлиқ ҳолат, веб-саҳифага ташриф буюрувчилар сони, веб-саҳифа номининг интернет фойдаланувчилари фойдаланувчилар броузер ҳотирасига илова қилиниши ва турли шахсий блогларда веб-саҳифа материалларининг ҳавола қилинган ҳолда фойдаланишини кўрсатиб беради. Ҳар бир йўналиш учун 10 балл ажратилган бўлиб веб-саҳифанинг умумий кўрсаткичи 100 баллик тизимда ҳисоблаб чиқилади.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифаси кўрсаткичлари:

ЎХҲ веб-саҳифасининг ушбу хизмат доирасидаги энг яхши кўрсаткичи веб-саҳифага ташриф буюрувчилар сони билан боғлиқ бўлиб 10 баллдан 7 баллга эга. Ижтимоий тармоқларда веб-саҳифага ҳавола қилиш билан боғлиқ ҳолат учун 4 балл берилган. Қолган йўналишлар бўйича ҳозирча бирон натижа қўлга киритилмаган. Веб-саҳифанинг умумий тўплаган балли эса 100 баллдан 22 баллни ташкил қилади.

5Озодлик радиоси веб-саҳифаси кўрсаткичлари:

Озодлик радиоси веб-саҳифасининг йўналишлар борасидаги кўрсаткичлари ЎХҲ веб-саҳифаси кўрсаткичларидан бироз юқори бўлиб SiteScore хизмати томонидан веб-саҳифага берилган умумий балл 100 дан 30 баллни ташкил қилади.

Фарғона ахборот агентлиги веб-саҳифаси кўрсаткичлари:

Фарғона ахборот агентлиги веб-саҳифасининг ушбу хизмат доирасидаги энг яхши кўрсаткичи Ижтимоий тармоқларда веб-саҳифага ҳавола қилиш билан боғлиқ ҳолат билан боғлиқ бўлиб 10 баллдан 5 баллга эга. Веб-саҳифага ташриф буюрувчилар сони учун 4 балл берилган. Умумий кўрсаткич эса 18 баллни ташкил қилади.

Америка овози веб-саҳифаси кўрсаткичлари:

SiteScore хизмати томонидан Америка овози веб-саҳифасига берилган умумий балл 100 дан 14 баллни ташкил қилади.

“Ҳаракат” Мустақил ахборот агентлиги веб-саҳифа кўрсаткичлари:

“Ҳаракат” Мустақил ахборот агентлиги веб-саҳифасининг SiteScore хизматидадаги кўрсаткичлари анча паст бўлиб умумий ҳисобда 100 баллдан 4 балл билан чекланади.

Дунё ўзбеклари веб-саҳифасининг кўрсаткичлари:

Журналист Исмат Хушев томонидан асос солинган Дунё ўзбеклари веб-саҳифасига SiteScore хизмати 100 баллдан 10 балл берган.

Жараён интернет нашри кўрсаткичлари:

“Ўтюраклар клуби”нинг Жараён интернет нашрига оммавийлик жиҳатидан 100 баллдан 2 балл берилган.

Замондош веб-саҳифасининг кўрсаткичлари:

SiteScore хизмати Замондош веб-саҳифасини 100 баллдан 12 баллга лойиқ деб топган.

Узметроном интернет нашрининг кўрсаткичлари:

Ўзбекистон хавфсизлик хизматларига алоқадорлиги айтиладиган Узметроном мустақил нашри веб-саҳифасининг кўрсаткичлари анча юқори бўлиб умумий 100 баллдан 30 балл берилган.

Юқорида келтирилган кўрсаткичлардан веб-саҳифаларнинг қуйидагича рейтинги ҳосил бўлади:

32

2. Woorank қидирув оптимизация (Search Engine Optimization) хизматида веб-саҳифаларнинг кўрсаткичлари

Албатта ҳар бир саҳифанинг рейтингини аниқлашда унга кирувчилар сони ва оммавийлиги билан бир қаторда веб-саҳифанинг техник ҳолати ҳам муҳим аҳамиятга эга. Woorank қидирув оптимизация хизмати веб-саҳифаларнинг юқорида тилга олинган кўрсаткичларидан ташқари ҳар бир веб-саҳифанинг техник ҳолати ва саҳифаларнинг очилиши тезлигини ҳам ҳисобга олади. Бу борада веб-саҳифаларнинг қиёсий ҳолати текширилганда қуйидагича манзара келиб чиқади:

1. Озодлик радиоси веб-саҳифасининг техник ҳолати – 73,3 б.

19

 

2. Америка овози веб-саҳифасининг техник ҳолати – 72,8 б.

14

 

3. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифасининг техник ҳолати – 71,7 б.

15

 

 

4. Узметроном интернет нашрининг техник ҳолати – 62,7 б.

17

 

5. Жараён интернет нашрининг техник ҳолати – 59 б.

21

 

6. Замондош веб-саҳифасининг техник ҳолати – 57,8 б.

22

 

7. Дунё ўзбеклари веб-саҳифасининг техник ҳолати – 52,3 б.

20

 

8. “Ҳаракат” Мустақил ахборот агентлиги веб-саҳифасининг техник ҳолати – 52,3 б.

18

 

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Woorank қидирув оптимизация хизмати веб-саҳифаларнинг айнан текширилган вақтдаги техник ҳолатини кўрсатиб беради. Бу ҳолат веб-саҳифа бошқарувчисининг ҳар қандай ҳаракати билан ўзгариб туриши мумкин.

3. Ўзбекистон ҳаётини ёритувчи “тўсиқ қўйилган” веб-саҳифаларнинг дунё рейтингидаги ўрни

Интернет дунёсидаги барча веб-саҳифаларнинг оммавийлиги бўйича дунёдаги рейтингини аниқлашда Alexa (Actionable Analytics for the Web) хизматидан кенг фойдаланилади. Ушбу хизмат тақдим қилган маълумотларга кўра Ўзбекистон Халқ Ҳаракати интернет саҳифаси дунёдаги барча интернет саҳифалари ичида оммавийлиги бўйича 569281-ўринга лойиқ деб топилган.

24

Худди шу сингари юқорида номи келтирилган Ўзбекистон ҳаётини ёритувчи “тўсиқ қўйилган” веб-саҳифаларнинг дунё рейтингидаги ўрни қуйидаги шаклда намоён бўлади:

33

Натижалар асосида хулоса қиладиган бўлсак, бугунги кунда Ўзбекистон ҳаётига доир воқеаларни ёритиб борувчи юқорида номи келтирилган веб-саҳифалар ичида оммавийлик, саҳифанинг техник ҳолати ва бошқа кўрсаткичларга кўра илк учталикни Озодлик радиоси етакчилигидаги Узметроном ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати веб-саҳифалари ташкил қилади.

ЎХҲ ахборот бўлими