“Мусулмонлар идораси”дан ислом динига зид фатво

“Мусулмонлар идораси”дан  ислом динига зид фатво
80 views
05 January 2015 - 7:41

7

“Янги йил”ни нишонлаш жоиз, деб фатво чиқарган Ўзбекистон Мусулмонлар идораси динга  хизмат қилмаслигини яна бир бор исботлади. Исми-жисмига монанд бўлиши учун ортиқ бу ташкилотни диний идора эмас, “Куфрсервис”, деб атаса ҳам бўлаверади.

Унинг чиқарган янги фатво ҳимоясига ўзбекистонлик машҳур “шайҳ-ул-ислом”лар ҳам отланишди. Хориж радиосларидан бирининг мухбири билан суҳбатда Абдуллазиз Мансур  исломга зид фатвони ярим соат ҳимоя қилди. “Янги йилни нишонлаш ўтган йил сарҳисобини қилиш ва келаётган йилга режа тузиш учун ҳам жоиз” эмиш.

Таxминан, бир ярим йил илгари ушбу “уламо” ҳижоб ўраш ўзбек мулисмалари учун шарт эмаслиги ҳақида гапириб, “ҳижоб ўзбек миллий анъаналарига тўғри келмайди, у арабларнинг МИЛЛИЙ рўмоли”, – деган эди.

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассаллам мусулмонларга: “Сизлар яҳудий ва насороларга ўхшамганлар. Уларнинг байрамларини нишонламанглар, улардан бўлиб қоласиз. ”, деб буюрганлар.

Мана – очиқ-ойдин топшириқ!  Буни ўзини мусулмонман деган кўпчилик билади ва амал қилади.

Лекин Каримов режимининг “шайxлари” шуни билсалар ҳам, мушрикларнинг байрамини нишонлаш мумкин, деб фатво чиқармоқда. Бу кетишда “куфрсервис” Каримов режимининг топшириғига кўра, ароқ ичиш ва чўчқа гўштини ейишни ҳам, зино қилиш ва фоизга пул беришни ҳам “ҳалоллаб” фатво чиқаришади.

Чунки улар: “Аллоҳнинг ҳаром қилганини ҳалол дейишлик ва аксинча, ҳаром қилганини ҳалол дейишлик куфрдир”, деган маънодаги оятлардан қўрқишмайди-да!

Улар Каримовдан қўрқишади. Мана уларнинг “Тангри”си!

Саид АСКАР