Самарқандда милиция ходимлари хонадонларда ордерсиз тинтув ўтказмоқда

Самарқандда милиция ходимлари хонадонларда ордерсиз тинтув ўтказмоқда
25 views
05 January 2015 - 16:36

5Ижтимоий тармоқдаги “Жамоат назорати” гуруҳига Самарқанд шаҳрида яшовчилар номидан шаҳар милициясидан норозиликни ифодаловчи пост жойланди. Бу ҳақда маҳаллий UZ24 нашри хабар берди.

Ушбу пост муаллифи Равиль С ёзишича, 5 январь куни у яшайдиган маҳалладаги хонадонлар бўйлаб, милиция ходимлари аҳолининг ҳужжатларини текшириш ишларини олиб боришган. Ички ишлар бўлими ходимлари ҳеч қандай ёзма ва оғзаки огоҳлантиришсиз уйларга киришган ва яшовчилардан уй ҳужжатлари, кадастр ҳужжатлари, паспортлар ҳамда коммунал тўловларнинг квитанцияларини кўрсатишни сўраб, текширишган.

Самарқандликлар бу текширувнинг нима асосда ўтказилаётганини тушунишмаяпди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам бу борада бирон изоҳ беришганича йўқ.

Хабарда таъкидланишича, “uz24.uz” таҳририяти айни дамда Самарқанд ИИБ манзилига расмий хат ёзиб, бу ҳодисага ойдинлик киритишини сўраган, ҳозирча жавоб олинмаган.

2

ЎХҲ ахборот бўлими