Мустафо Жамил: “Россия Қиримни қайтармаса оқибати оғир бўлади”

Мустафо Жамил: “Россия Қиримни қайтармаса оқибати оғир бўлади”
26 views
06 January 2015 - 17:58

1Россия Қиримни албатта қайтаради, акс ҳолда ҳозирги вазият давом этса уни жуда оғир вазиятлар кутмоқда, деб ҳисоблайди қирим-татар халқи масалалари бўйича Украина президентининг махсус вакили Мустафо Жамил. Бу ҳақда у «Крым. Реалии» учун берган интервьюсида маълум қилди.

“Қирим ҳақида гапирар экан, Мустафо Жамил унинг албатта қайтарилишини таъкидлайди, бироқ бунинг қачон амалга оширилишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Бу Россиянинг ўзи учун ҳам фойдали бўлади, акс ҳолда уни жуда оғир вазиятлар кутмоқда”.

“Қиримнинг қайтарилиши билан бирга айбдорларни жавобгарликка тортиш ва етказилган зарарни ундириш масаласи ҳам ҳал қилиниши лозим. Акс ҳолда бундай агресия таҳдиди ҳар қандай кучли давлат учун ўз қўшнисига тегишли ҳудуднинг бир парчасини эгаллаб олиш ҳуқуқини даъво қилишига асос бўлади ва бу эса давлатларнинг ҳарбийлашувига олиб келади. Бу эса биринчи навбатда ядро қуролига эга бўлмаган давлатларнинг унга эришиш йўлида ҳаракат бошлашига ва халқаро миқиёсдаги кенг қамровли урушларнинг келиб чиқиш хавфсининг кескин ошишига олиб келиши мумкин”, – дейди қирим-татар халқи етакчиси.

Шунингдек у ярим оролнинг Россия томонидан аннексия қилинишини Туркиянинг тан олмаганини тилга олди: “Қиримнинг аннексия қилинишини Туркия томонидан тан олиниши ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Зеро ҳар қандай ҳуқуқий давлат халқаро бандитизмга рози бўлмайди. 2015 йилнинг илк ойларида Туркия президенти ва бош вазирининг Украинага расмий сафар қилиши кутилмоқда. Учрашув чоғида Туркия раҳбарлари Украинанинг ҳудудий яхлитлиги борасида якуний позициясини билдиришади”.

ЎХҲ ахборот бўлими