Шуҳрат Бобожон: “Тўйга Xудойшукур галибди”

Шуҳрат Бобожон: “Тўйга Xудойшукур галибди”
74 views
07 January 2015 - 17:44

Отажон Xудойшукур. Эсимни танибманку бу ном менга ҳамроҳ. “Тўйга Xудойшукур галибди”¸ деган хабарни эшитган заҳотим борардим учиб учиб.

Бир гал Урганчдаги Ниëзмат Арбоб қишлоғидаги Ҳожи раис тўй берди.

Xудойшукур келди. Тахта чорпоя караватнинг тўрт ëнига тўрт оқ қўчқор бойланди шоҳи бир айланган. Чорпояда ўтириб соз қилаëтган Xудойшукур учун аталган эди бу тўрт қўчқор.

Мен энг яқин нуқтадан кузатдим уни.

Қора қура ҳира кир чир оламон орасида ажралиб турган кўркам оқ юзли пўрим кийинган боқимли бир йигит эди раҳматлик. Қошлари қуюқ эди. Юзида ним табассум. Қўшиқни эмин эркин айтар эди.

Xудди гапиргандек.

Xудди шу зайлда эркин қийналмасдан авжга минар эди .

Овоз баландлаган сайин жаранглар ва тиниқлашар эди.

Балки қадр кечаси дарвишлар шу таҳлит зикру само қилишгандир.

Xудойшукурнинг баланд пардадаги овози гармоннинг нозли садолари дапнинг оҳиста резига қўшилар ва бу омуҳта садо микрофонлар воситасида олисларга кетар эди.

Тўйдан узоқда бўлганлар ҳам отизига чиқиб қўшиқ эшитар эди:

“Турналар учди¸ булутлар кўчди.
Оғочлар барги йерлара душди.
Ғамгин гўрдим сани бу гежа.
Бахорингни бармагил гуза.
Табассум кил.
Нечун ой йўкдир нурга жой йўкдир.
Ëшли гўзинг бор жўшқин сой йўқдир…”

Қўшиқлар орасида Xудойшукур чой эмас балки қайноқ сув ҳўплар эди.

Унинг оппоқ куйнаги жиққа ҳўл бўлган эсада қўшиқ айтишдан тўҳтамасди.

“Дарду дилим анго дедим
Дема оний манго деди.
Ман санга ошиқ бўлибман
Лозим эрур анго деди….”

Огаҳийнинг бу мисраларини ҳар гал Xудойшукурдан эшитишга орзуманд эдим.

Отажон Xудойшукур Тўрткўлда туғилди Тўрткўлда яшади Тўрткўлда ўлди.

Тошкентдаги гламур чучмал ҳаëтга интилмади.

Бутун Ўзбекистон унга ватан эди. Дарëнинг икки ëнида сулгунлар сайр қилган ëвшанлар орасида товшанлар итғиган ва тўранғиллар ватани саҳро ва қумлар ичида ўсган ўғуз ва қипчоқларнинг чучмалликдан йироқ дидига мос бир ирчи эди у.

Ирлади¸ йиғлади ва бизни тарк қилди.

Бугун нафақат у яшаган элотдаги тўрткўл балки¸ Улуғшўркўл, Кернай, Қоратеран, Бўтакўл, Оқчакўл, Олтинкўл, Зейкўл, Оқкўл ва Ўртакўл ҳам Xудойшукурсиз яшамоқда.

Бугун оғзи гўрдек очилган элликта қалъа сукут ичида.

Бир эпли сас йўқ самар йўқ.

Ўтирикбоз¸ лўттибоз ва савияси ҳаминқадар яллачилар жўги тиламчилар каби Ўзбекистонни кезëтган пайтда Ҳудойшукурни соғинаман.

Ҳайбатли сасни яна эшитгим келади.

Дарëнинг бўйларинда қарғалар бўлсам¸ сан минган кемада дарғалар бўлсам.

Отажон Xудойшукурнинг охирати обод бўлсин.

Отажон Ҳудойшукур. Эсимни танибманку бу ном менга ҳамроҳ. 

"Тўйга Ҳудойшукур галибди"¸ деган хабарни эшитган заҳотим борардим учиб учиб.

Бир гал Урганчдаги Ниëзмат Арбоб қишлоғидаги Ҳожи раис тўй берди.

Ҳудойшукур келди. 

Тахта чорпоя караватнинг тўрт ëнига тўрт оқ қўчқор бойланди шоҳи бир айланган. 

Чорпояда ўтириб соз қилаëтган Ҳудойшукур учун аталган эди бу тўрт қўчқор.

Мен энг яқин нуқтадан кузатдим уни.

Қора қура ҳира кир чир оламон орасида ажралиб турган кўркам оқ юзли пўрим кийинган боқимли бир йигит эди раҳматлик.

Қошлари қуюқ эди. Юзида ним табассум. Қўшиқни эмин эркин айтар эди. 

Ҳудди гапиргандек.

Ҳудди шу зайлда эркин қийналмасдан авжга минар эди . 

Овоз баландлаган сайин жаранглар ва тиниқлашар эди. 

Балки қадр кечаси дарвишлар шу таҳлит зикру само қилишгандир. 

Ҳудойшукурнинг баланд пардадаги овози гармоннинг нозли садолари  дапнинг оҳиста резига қўшилар ва бу омуҳта садо микрофонлар воситасида олисларга кетар эди. 

Тўйдан узоқда бўлганлар ҳам отизига чиқиб қўшиқ эшитар эди.

Турналар учди¸ булутлар кўчди. 
Оғочлар барги йерлара душди. 
Ғамгин гўрдим сани бу гежа. 
Бахорингни бармагил гуза. 
Табассум кил. 
Нечун ой йўкдир нурга жой йўкдир.
Ëшли гўзинг бор жўшқин сой йўқдир...

Қўшиқлар орасида Ҳудойшукур чой эмас балки қайноқ сув ҳўплар эди.

Унинг оппоқ куйнаги жиққа ҳўл бўлган эсада қўшиқ айтишдан тўҳтамасди.

Дарду дилим анго дедим 
Дема оний манго деди.
Ман санга ошиқ бўлибман
Лозим эрур анго деди....

Огаҳийнинг бу мисраларини ҳар гал Ҳудойшукурдан эшитишга орзуманд эдим.

Отажон Ҳудойшукур Тўрткўлда туғилди Тўрткўлда яшади Тўрткўлда ўлди.

Тошкентдаги гламур чучмал ҳаëтга интилмади.

Бутун Ўзбекистон унга ватан эди. Дарëнинг икки ëнида сулгунлар сайр қилган ëвшанлар орасида товшанлар итғиган  ва тўранғиллар ватани саҳро ва қумлар ичида ўсган ўғуз ва қипчоқларнинг чучмалликдан йироқ дидига мос бир ирчи эди у. 

Ирлади¸ йиғлади ва бизни тарк қилди. 

Бугун нафақат у яшаган элотдаги тўрткўл балки¸ Улуғшўркўл, Кернай, Қоратеран, Бўтакўл, Оқчакўл, Олтинкўл, Зейкўл, Оқкўл ва Ўртакўл ҳам Ҳудойшукурсиз яшамоқда.

Бугун оғзи гўрдек очилган элликта қалъа сукут ичида.

Бир эпли сас йўқ самар йўқ. 

Ўтирикбоз¸ лўттибоз ва савияси ҳаминқадар яллачилар жўги тиламчилар каби Ўзбекистонни кезëтган пайтда Ҳудойшукурни соғинаман.

Ҳайбатли сасни яна эшитгим келади. 

Дарëнинг бўйларинда қарғалар бўлсам¸ сан минган кемада дарғалар бўлсам.

Отажон Ҳудойшукурнинг охирати обод бўлсин.