Россияда меҳнат муҳожирлари оқими 70%га камайди

Россияда меҳнат муҳожирлари оқими 70%га камайди
28 views
08 January 2015 - 15:18

3
Федерал миграция хизмати ушбу ҳолатни янги йилдан жорий қилинган янги талаблар билан боғламоқда. Чунки эндиликда Россияда ишлаш учун муҳожирга патент рус тилини билиши, тарих ва асосий қонунлар бўйича имтиҳон топширганидан сўнгина берилади.

Россия Федерал миграция хизмати раҳбари Константин Ромодановскийнинг “Интерфакс” агентлигига маълум қилишича, ҳозирда асосан Марказий Осиё давлатларидан Россияга келадиган меҳнат муҳожирлари оқимида сезиларли даражада камайиш кузатилмоқда. Бироқ Ромодановскийнинг қайд қилишича, Украина, Молдова, Жанубий ва Шимолий Кореядан келувчи меҳнат муҳожирлари сони орта бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб Россия ўз ҳудудида ишлаш ниятида бўлган муҳожирлар учун асосий талаб сифатида патентларни жорий қилди. Ушбу ҳужжатни олиш учун эса муҳожир рус тилини билиши, тарих ва Россия қонунчилиги ҳақида тушунчага эгалиги ҳақида имтиҳон топшириши лозим бўлади. Бундан ташқари муеҳнат муҳожири гиёҳванд моддалар истеъмол қилмаслиги ва ОИТС га чалинмаганлиги тўғрисида тиббий маълумотномани ҳам тақдим қилиши лозим. Юқоридагилардан ташқари меҳнат муҳожирида тиббий суғурта бўлиши ҳам талаб қилинади.

Баъзи маълумотларга кўра, меҳнат муҳожирларининг оммавий равишда Россияни тарк эта бошлаганликларига рублнинг қадрининг кескин пасайиб кетиши ва мамлакатдаги иқтисодий муаммолар ҳам жиддий таъсир кўрсатмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими