Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Йўлдош Охунбобоевдан кейинги Ўзбекистоннинг иккинчи ноқонуний президенти…

Йўлдош Охунбобоевдан кейинги Ўзбекистоннинг иккинчи ноқонуний президенти…
09 Ocak 2015 - 16:11 'да юкланди ва 2391 марта ўқилди.

3 Сенинг мустақил Ўзбекистон тарихидаги биринчи президентлик сайловида Муҳаммад Солиҳга катта фарқ билан ютқазганингни, эгаллаб турган амалдаги ҳокимиятингни шахсий манфаатинг йўлида суистеъмол қилиб натижаларни сохталаштирганингни, аниқроғи, ўринларни алмаштириб қўйганингни халқ ўзингдан ҳам кўра яхшироқ билади. 20-асрдаги Йўлдош Охунбобоевдан кейинги Ўзбекистоннинг иккинчи ноқонуний президенти эканлигинг, яъни ҳокимиятни миллатнинг хоҳиш-иродасига тескари бир тарзда, зўровонлик билан қўлга киритган саводсиз ва жоҳил бир раҳбар эканлигинг ҳам ҳеч кимга сир эмас. Йўлдош Охунбобоевни ҳам давлат тепасига босқинчи ва мустамлакачи рус ҳукумати олиб келганди. У ҳам сенга ўхшаган чориғини танимаган бир аравакаш бўлиб, ҳомийларининг кўрсатмасисиз узатган оёғини йиғолмасди. Сени “оқ от”га миндирган ҳам, аслида, шовинист коммунистлар бўлиб, сенинг Мустақилликни мустабидлик бошқаруви занжири билан жиловлаб, ҳокимиятни қон ва зулм билан ишғол этишингда ўзбек халқининг сенга ҳеч қанақанги шерикчилиги йўқ. Аммо, сенинг қонунларни, дину диёнатни оёқ ости қилиш учун чорак асрдан буён сурункали ўтказаётган террорларингнинг умри боъқийлигида, ўзи хоҳламаган бир алфозда, ҳар бир ўзбекнинг маълум даражада иштироки йўқ, деб, айтиб бўлмайди.

Албатта, кейинги асрлардаги миллатнинг на амир ва хонларга, на президентга ялчимагани, битта сенинг айбинг билан ўртага чиқмаган. Бу биринчи навбатда, диний уламолар, зиёлилар ва фозилу фузалолар каби барча-барчамизнинг айбимиз. Дунёда, бизларники каби мамлакати ва тақдирини ҳукумат тепасига чиқиб олган бир гуруҳ думсиз шайтонларга талатган, миллатига ва унинг келажагига хиёнат қилган, шонли ўтмишини топтаган бошқа бир зиёлилар қатламини, дину диёнат пешволарини ер юзидан топиб бўлмаса керак…

Президентлик сайлови ўтиб, сен Омон Матчон воситачилигида Муҳаммад Солиҳни ҳузурингга таклиф қиласан. Ўшанда, иш соатлари тугаб, оқшом тушиб қолганди. Дастурхон атрофида учалаларингиздан бошқа биров йўқ эди.

Сен Муҳаммад Солиҳдан янги тузилажак ҳукуматнинг бош вазирлигини ёхуд хоҳласа, витцепрезидентликни қайта жорий қилиб, витцепрезидентлик лавозимини қабул қилишини таклиф қиласан. Унинг мамлакатда ўзингдан кейинги иккинчи одам бўлишини айтиб, қўйнига қўл солиб кўрасан. У ўйлаб ҳам ўтирмасдан рад жавобини беради. Унинг таклифингни “жон” деб қабул қилишидан гумонинг бўлмагани учун рад жавобидан бошингга биров гурзи билан ургандек, нафсониятинг қийналади, қаттиқ ғазабинг қайнаб жонинг бўғзингга тиқилади. Албатта, сен бошқаларга заҳрингни сочганинг каби Муҳаммад Солиҳга заҳрингни соча олмаслигинг, унга қовоқ-тумшуқ қилиб мушт кезанишга ботина олмаслигинг дард устига чипқон бўлади. Агар журъатинг етганда, Олий Кенгаш раиси Шавкат Йўлдошев сингари уни ҳам оғзингга келган сўзлар билан ҳақоратлаб, кабинетингдан даҳлизга қувлаб чиқариб, кетига пайдар-пай, тепиб, зинапоядан ғўладек ағанатиб, жавратиб, айиқдек бўкириб йиғлашидан ҳузурланардинг. Бутун маҳкамадагилар даҳлизга чиқиб, юракларини ҳовучлаб, сенинг “қизим сенга айтаман, келиним, сен эшит” спектаклингни томоша қилар эдилар. Афсуски, рўпарангдаги одам Муҳаммад Солиҳ эди. Сен Мирзачўлнинг ўлаксахўр шоғоли бўлсанг, у Туркистоннинг қайсар ва ўжар арслони эди. У мансаб, мол-дунё деб, бировнинг дийдиёсини, миннатини кўтарадиган одам эмас эди.

Албатта, сен унинг арслонлиги ёхуд ўзингдан жисмонан кучлилигидан ҳам, қуюшқондан чиқсанг, ўзингни бир уриб ағдаришидан ҳам қўрқмас эдинг. Унинг адолат томонида эканидан, миллатини ва дину диёнатини ўлиб қолса, сотмаслигидан лолу ҳайронда эдинг. Қолганлар ҳам шунақа бўлганларида эди, сен уларнинг бирортасига бурнингдан юқори сўз айта олмаслигингни ҳам, қўл кўтаришга ҳаддинг сиғмаслигини ҳам яхши тушунардинг. Шунақа бўлганда, мустақилликка эришган Ўзбекистоннинг ҳаёти ҳам, фуқароларнинг туриш-турмуши ҳам ҳозир бошқача бўларди. Сенинг қўлинг қонга ботмасди, қизларинг сени шармандаю шармисор қилолмас эди. Сен президентликни қўлга киритганингда ҳам, ўн йиллар илгари нафақага чиқиб, халқнинг ҳурмат-эътиборини қозониб, роҳат-фароғатда яшаётган бўлардинг. Сендан бахтли инсон бўлмасди…

Кўпчиликлар нафсининг йўриғига юриб, сенинг олдингда ўзларини-ўзлари муттаҳамларча тутганлари етмаганидек, ялтоқланиб инсонийлик шаънларини хору зор этардилар. “Меҳр-мурувват”ингнинг қармоққа илинган хўракдан бошқа нарса эмаслигини кўриб турган бўлсалар ҳам, ҳийла-найрангларингга учиб, ғайри инсоний амалларинг йўлида, бошларини қурбон беришдан ҳам тоймасдилар. Муҳаммад Солиҳнинг бу каби анойилардан эмаслиги, шунинг учун ҳам сенга ҳазилакам муаммо туғдирмаган эди…

Агарда, Муҳаммад Солиҳнинг атрофидаги ўзларини “Миллий озодлик ҳаракати” аъзолари санаган инсонларнинг нари борса, беш-ўн фоизи у каби фикр қилиб, у каби эътиқодида ўзини собит тутиб, мансабдорларни ва пулдорларни кўрганда, мижозига суйкалган фоҳиша каби беихтиёр жилпанглаб турмаганда эди, сенга ўхшаганларга президент бўлишга йўл бўлсин эди. Асрлар асносида, ҳақиқий миллат фидойиларининг каллаклаб келингани, зиёлилар синфининг бир жабҳага бирикишга матонати етмагани, ўша замонларда жуда қаттиқ билиниб қолган эди. Шахсиятларнинг камёблиги Муҳаммад Солиҳ ва унга ўхшаган асл йўлбошчиларнинг белини буккан бўлса, сенга ўхшаган риёкорларнинг касовини кўкартирган эди.

Аммо, Муҳаммад Солиҳнинг битта ўзи жанг майдонида қолганида ҳам, чекинишни хоҳламасди. У Горбачев Ошкоролиги уфқ очган замонларгача ҳам таффакур ва эътиқод саҳросида, барханлар ва тоғу тошлар узра, ёлғиз силжиётган бир соҳир карвон эди. Замон ўзгаришлари, унга мислсиз дўсту душманларни бу йўлда шерик қилди. Шунинг учун ҳам, фавқулодда бундай вазиятларда кимнинг кимлигини билиб бўлмасди. У учун миллат озодлиги йўлида, ўзининг шуури ва халқнинг порлоқ, деб кўрилган келажагидан бошқа маёқ ҳам, умид чароғи ҳам йўқ эди. Ўзларини миллатнинг суянган тоғлари, дея, ўртага отилиб чиққанларнинг кўпчиликларининг ҳайқириқлари қуруқ бир овоз бўлиб, замон ўзгаришлари чаппасига кетса, уларнинг иккинчи қирғоқни кўзлаб тургани ҳукуматнинг диққат-эътиборида турарди. Сенга умид, куч-қудрат бағишлаётган нарса, мана шу жиҳат эди. Аммо, сен ҳам қарши томондагилар сингари замоннинг чаппасига кетиб қолишидан ҳайиқиб, ҳассасини йўқотган кўр кимса каби икки ўртада довдираб қолган эдинг. Кўзларингга кўчмас тоғдек бўлиб кўринган Совет Иттифоқининг қулаши, сени чўчитиб қўйганди. Сен учун советлар қулаганидан кўра, отангнинг ўлгани минг маротаба афзалроқ эди. Шунинг учун ҳам, унинг жон бермаслиги учун қўлингдан келган барча чораларни охирги нафасинггача қўллаб, иложсизликдан Мустақилликка таслим бўлган эдинг. Аммо, имконият туғилди, дегунча, сенинг Мустақилликка тупиришинг, ҳожатхонага кириб ичингни бўшатиб чиқишингдан кўра, осонроқ ва тезроқ кечиши мумкинлиги, Муҳаммад Солиҳ учун эрта бир кун рўй бериши мумкин тийиқсизликларингдан очиқ бир нишона эди. Замон ғилдираги мўъжиза рўй бериб, тескари айланиб кетса, бутун тавба-тазарру ўрнида айтганларинг ва чиқарган қонунларингни ёқиб ташлаб, яна ўроқ ва болға тасвири туширилган байроқни кўтариб: “…ўзимизга мос, ўзимизга хосмиз”, деб, қўққисдан тупроқли йўлда йиқилиб тушган кимса сингари чанггингни қоқиб, ўзингни ҳеч нимани кўрмаганга солиб, кетаверардинг. Сен учун тўрт томон ҳам қибла эди…

Хуллас, ўшанда қизил ва чўтир башаранг барҳо хунуклашиб, дамингни ичингга ютасан, тишларингни қиса туриб ёлғондакамига пишган калла сингари ишшаясан. Мулойимлик билан катта ишда шошмасликни, Муҳаммад Солиҳдан бир-икки кун ўйлаб кўриб, кейин жавоб беришни сўрайсан. Муҳаммад Солиҳ ҳеч қандай ўйлашнинг ҳожати йўқлигини, шаклланган муқобил сиёсий ҳаракатнинг шу йўл билан илдизига болта уриб, миллат озодлиги ва унинг келажаги тараққиётига путур етказишни истамаслигини айтади. Қолверса, у сенинг ниятинг, сиёсий партиялар ва уларнинг лидерларига турли мансаблар улашиш ва охирида, уларни обрўсизлантириб ишдан олиб, Ўзбекистонда шахсга сиғинишни ва сиёсий-иқтисодий турғунликни давом эттиришга зўр беришдан иборатлигини ҳам, у ўшанда ўзига бўйсунмайдиган ўжар ички бир туйғуси билан сезиб, миллатнинг эртасидан хавотир туйиб турарди. Бир сўз билан айтганда, у мухолифатни йўқотиб, сенинг халқнинг бошида диктаторлик этишингга тиши-тирноғи билан қарши эди. Сенинг эрта бир кун халқнинг бошига ёғилажиган бир офат эканлигингни, у ўшандаёқ англаган эди.

У Ўзбекистоннинг дунёда чинакам бир озод ва обод ўлкага айланишини, фуқароларнинг ҳур ва эркин бўлишларини истарди. Бу учун мамлакатда турли мухолиф партияларнинг бугунги кундаги сингари бир одамнинг қош-қовоғига қараб қолмаслиги, ислоҳатларнинг энг муҳим шарти эканлиги ҳам, унга ўзи ва отасининг исмидай, аниқ ва тиниқ эшитиларди.

Республиккада президентдан кейинги “иккинчи одам” бўлишни хоҳламаётган Муҳаммад Солиҳга Омон Матчон “нонкўр” дегандай, ҳайрат назари билан тикилади, сенга билдирмасдан, уни туртиб, пичирлаганча, “дарров қабул қилинг”, дейди. Муҳаммад Солиҳ, сенга унинг таклифингни қабул қилишни сўраб, ўзини туртаётганини айтиб, мийиғида, ўзигагина хос бўлган сирли бир истеҳзоли кулги билан Омон Матжонни, “манглайқора” дегандай, чақиб олади…

Бу дамлар, халқнинг бир неча йиллик тақдирини белгилаган “Қора кун” сифатида, тарихда мангу қолажак. Сенинг аъмолинг тамоман айниган, қора ниятларингга фаришталар, лаънатлар ўқиган кун бўлиб, тарихга абадул-абад битилажак…

Муҳаммад Солиҳ ҳаммасини кўриб билиб, бошланажак хавф-хатарни сезиб турган бўлса ҳам, давлат тизимида ҳеч бир нарсани ўзгартира олмади. Ўзбекистонда тузум коммунистларнинг сарқити бўлиб, дунёдан орқада қолиб кетди. Маслакдошлари, ундан сенинг таклифингни қабул қилмагани учун хафа бўлдилар. У, ёлғиз эди. У сенинг ичингда, шайтоннинг урғочиси каби болалаб ётган макрларинг тузаётган мудҳиш режаларни ўзидан ўзгага тушунтириб бера олмас эди. Бу ишларни ошлайдиган бош керак эди. Қулоқ эшитишдан бошқасига ярамаслигини, миянинг ўрнини боса олмаслини Муҳаммад Солиҳ яхши биларди…

Аммо, у ёлғизлигидан изтироб тортаётгани йўқ эди. Ёхуд сенинг хавфсизлик кучларидаги жаллодларинг қўли билан берадиган зулмларинг, хоҳлаган соатингда, ўзини бир чивин каби эзиб, ер юзидан йўқотиб юборишинг мумкинлиги, уни қизиқтирмасди. Унинг ўзини ўйлашга вақти, жонини асрашга тоқати йўқ эди. Уни миллатнинг дардига айлантирган ўзи ҳам англамайдиган бир кўринмас куч, унга чекинишга, ўзи ҳақида қайғуришга имкон бермас эди. Унинг инон-ихтиёри, ўзида бўлмагани каби ўзини тўхтатиб қолиши учун азалида, онасидан ўзи билан бирга дунёга келган захирасида бор барча тизгинлар, унинг қўлидан чиқиб кетган эди. Чекиниш ёхуд таслим бўлиш, унинг ярасига малҳам бўлолмасди. Унинг тақдири-аъмоли – чўққидан кўчган қоя каби ёхуд қор кўчкиси сингари ортиқ ўзининг хоҳиш-иродасига боғлиқ  бўлмай қолганди. Асрлар асносида, шоҳу султонлари, шайху қозилари – кўзининг ёғини еб, дастурхонига дастмоясини артадиган нокаслар томонидан алдаб келинган миллатнинг оғзи ошга етганда, бурни яна тошга тегадими, дея, у қаттиқ изтиробда эди, холос. Бутун Ўзбекистон бошқа бир дунёда, у бир бошқа дунёда нафас олаётгандек эди. Мустақиликка эришдим, деб, хурсандлигидан терисига сиғмаётган халқ – ўзани иккига ажралаётган дарё каби ўзини ҳалокатлар кутаётганидан бехабар, янги ўтлоқлар сари кўчган ғизоллар каби қуюнга айланиб, сен тузоқ қўйган дара томон, ёпирилиб келарди. Сенинг сув остида ётган ваҳший тимсоҳ каби жонларига қасд қилишингдан, улар бехабар эдилар. Юз беражак қирғинларни, қурболарни, зулум ва хорликларни, улар хаёлларига ҳам келтирмас эдилар. Уларнинг қўлларида Ошкоралик тутқазган олтин қадаҳ бўлиб, улар Мустақиллик қуйган шаробдан ичиб, масту масрур бўлиб юриган кунлар эди. Улар, ҳали шу олтин қадаҳда, сенинг заҳри қотилингдан ичиб, қора қонлар қусажакларини билганларида эдилар…

Эргаш Сулаймон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • guest ;

    Agar Muhammad Solih vitsa prezidentlik lavozimini qabul qilganda edi, Karimov o’zidan keyin o’z taxtini Myhammad Solihga qoldirarmidi…

    11/01/2015 05:07
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube