“Россияда Муҳаммад алайҳиссалом карикатуралари эълон қилинмайди”

“Россияда Муҳаммад алайҳиссалом карикатуралари эълон қилинмайди”
48 views
12 January 2015 - 14:59

6Россия Медиаиттифоқи карикатурачилари Гильдияси раиси Андрей Рыжов Россия оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида ташкилотнинг Оврўпа карикатурачилари ассоциациясининг чақириқларига қўшилмаслигини билдирди.

7 январь куни Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан ҳақоратли карикатуралар эълон қилган Париждаги Charlie Hebdo ҳажвий журналига уюштирилган ҳужумдан сўнг Оврўпа карикатурачилари ассоциацияси дунё карикатурачиларини Charlie Hebdo журнали ишларини эълон қилишга чақирганди.

“Менга Бельгиядан хабар келди (FECO штаб квартираси Брюсселда жойлашган). Улар мусулмонларга янада оғирроқ бўлиши учун, ҳамманинг уларга қарши эканлигини кўрсатиб қўйиш учун барча карикатурачиларни барча нашрларда Charlie Hebdo журнали ишларини эълон қилишга чақирмоқда”, – дейди Рыжков.

У Россияда бошқа диний эътиқоддаги халқларнинг менталитетини ҳисобгаолган ҳолда дин масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашилишини қайд этди.

“Charlie Hebdo 2011 йилгача динга аралашмас эди. Дин билан боғлиқ ҳар бир ҳаракатни қилишдан олдин чуқурроқ ўйлаш керак”, – дея таъкидлайди карикатурачилар Гильдияси раиси.

Сўз эркинлиги ва эътиқод ўртасидаги нозик чегарани бузмаслик керак, деб ҳисоблайди Рыжков. Унинг сўзларига кўра карикатурада ҳам ўзига ҳос табу, яъни таъқиқлар бор.

ЎХҲ ахборот бўлими