МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаев қамалди

МХХ полковниги Жавдат Шарифхўжаев қамалди
27 views
14 January 2015 - 23:19

11Озодлик радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи, 50 яшар МХХ полковниги  Жавдат Шарифҳўжаев ноқонуний тадбиркорлик, коррупция ва давлат маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинган.

Озодлик манбалари МХХ собиқ мулозимининг Тошкент вилояти Бекобод туманида хавфсизлик идоралари собиқ ходимлари сақланадиган қаттиқ тартибдаги 64/21-сонли жазони ижро этиш муассасасига юборилганини айтмоқда.

Манбаларга кўра¸ МХХ мулозими Жавдат Шарифҳўжаев  устидан ҳукм ўтган йил охирида Ўзбекистон Ҳарбий судининг ëпиқ мажлисида ўқилган.

Озодлик манбаларининг билдиришча, Жавдат Шарифҳўжаев 4 йилга Озодликдан маҳрум қилинган.

Ҳозирча расмий тасдиғини топмаган бу иддаоларни Озодликнинг ҳуқуқ-тартибот органларида ишлайдиган бир-биридан мустақил икки манбаси тасдиқлади. Фақат манбалардан бири  “Шарифҳўжаев 4 йилга қамалди”, деса яна бир  у 3 йилга Озодликдан махрум қилинганини иддао қилмоқда.

Озодлик Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармасининг собиқ бошлиғи Жавдат Шарифҳўжаевнинг озодликдан маҳрум қилиниб, жазони ўташ масканига юборилганлиги юзасидан  Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратурасидан изоҳ олишга уринди, аммо ҳозирча муваффақ бўлмади.

Жавдат Шарифҳўжаев Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизмати раисининг ўринбосари генерал Ҳаëт Шарифҳўжаевнинг укасидир.

Айни пайтда, Озодлик манбалари,  қамоқда жазо ўтаëтган Жавдат Шарифҳўжаевнинг акаси, Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари генерал Ҳаëт Шарифҳўжаевнинг ўз лавозимида ишлаëтганини ҳам Озодликка билдиришди.

Жавдат Шарифхўжавнинг бевосита ўз акаси қўли остида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлагани МХХ тизимларидаги қоидаларга зид экани айтилади.

ЎХҲ ахборот бўлими