Charlie Hebdo воқеларидан сўнг француз кинорежиссёри исломни қабул қилди

Charlie Hebdo воқеларидан сўнг француз кинорежиссёри исломни қабул қилди
28 views
17 January 2015 - 19:51

9Француз кинорежиссёри Изабел Матич Charlie Hebdo ҳажвий журналига уюштирилган ҳужумдан бир неча кун ўтиб Ислом динини қабул қилишга қарор қилгани ҳақида маълум қилди.

“Бугун мен исломнинг биринчи арконидан ўтдим. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг Расули эканлигига гувоҳлик бераман”, – деб ёзади Матич ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Исломни қабул қилганидан сўнг Изабелла ўз саҳифасида ислом асосларини талқин қилувчи бир нечта хабарлар қолдирган.

Шунингдек, кинорежиссёр унинг исломни қабул қилгани ҳақида биринчи бўлиб билган ва хабар берган мароккалик актёр Хишом Бахлулга қўллаб-қувватлагани учун ўз миннаддорчилигини билдиради.

Матич Париждаги Charlie Hebdo ҳажвий журналига уюштирилган ҳужумдан сўнг мусулмон бўлиш ҳақидаги якуний қарорини берган. Ўз навбатида у исломнинг покиза ва тинчликни тарғиб қилувчи дин эканлигини исботлаш ниятида эканлигини билдирган.

ЎХҲ ахборот бўлими