Британия разведкаси собиқ раҳбари Аллоҳ элчиси карикатураларини қоралади

Британия разведкаси собиқ раҳбари Аллоҳ элчиси карикатураларини қоралади
44 views
23 January 2015 - 14:55
3

Сэр Джон Сойерс

Британиянинг MI6 разведкаси миллий хизмати раҳбари Charlie Hebdo журнали нашрига нисбатан амалга оширилган ҳужумни мусулмонлар ва Исломга қарши йўналтирилган фитнанинг оқибати, дея таъкидлади.

“Иккала томонга ҳам вазминлик лозим. Мен Рим папасининг бошқалар динини ҳурмат қилиш ҳақидаги фикрига қўшиламан”, – дея сэр Джон Сойерснинг сўзларидан иқтибос келтиради The Independent.

“Агар атрофимиздагиларнинг олий қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик амалга ошириладиган бўлса – бу ғазабга сабаб бўлади”

Сэр Джон Сойерс Британия махсус хизмати раҳбарилигидан истеъфо берганидан сўнг илк маротаба 2014 йилнинг ноябрь ойида оммавий чиқиш қилганди.

Шунингдек Сойерс Британия Бош вазири Дэвид Кэмероннинг фуқароларни кузатиш ва экстремистларни аниқлаш бўйича полицияга кенг ваколатлар бериш ҳақидаги режасини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Қайд этиш лозимки, Charlie Hebdo журнали кўп йиллардан бери мусулмонлар ва Исломга қарши фитна уюштириб келади.

2012 йилнинг сентябрь ойида нашр ташқи кўриниши араб бўлган ялағоч одам карикатурасини эълон қилиб тагига Муҳаммад алайҳиссалом номини келтирганди.

ЎХҲ ахборот бўлими