Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Мустафо Жамил: “Россиянинг тажовузкорлиги ўлим олдидан талвасадир”

Мустафо Жамил: “Россиянинг тажовузкорлиги ўлим олдидан талвасадир”
28 Ocak 2015 - 16:55 'да юкланди ва 2031 марта ўқилди.
3

Мустафо Жамил

Халқаро санкциялар туфайли Россиянинг тажовузкорлиги ортиб бормоқда. Лекин бу тажовузкорлик – ўлим олдидан талвасадир ва ушбу жараённи тезлаштириш учун санкцияларни кучайтириш лозим, деб ҳисоблайди Украина парламенти депутати, қирим-татарлари Мажлиси (миллий парламенти) собиқ раҳбари Мустафо Жамил.

Бу ҳақда у Россияга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкцияларнинг самарадорлиги ҳақида изоҳ бераркан журналистларга маълум қилди, деб хабар берди Тюркист.

Мустафо Жамилнинг сўзларига кўра, ҳатто Украинанинг шарқий минтақаларида содир бўлаётган қонли воқеалар фонида ҳам Россия томонидан Қиримнинг ишғол қилинганини унутмаслик керак.

“Шарқий минтақаларда қон тўкилмоқда ва бунга катта эътибор қаратилмоқда. Аммо бунинг ортидан Қиримнинг ишғол қилинганлигини эсдан чиқариш катта хатолик бўлади. Мариуполь йўналиши бўйлаб қилинаётган ҳаракатларда қуруқлик чизиғи орқали Қиримнинг қўғирчоқ республикалар билан алоқаларини таъминлашга бўлган интилиш бор. Бошқа сўз билан айтганда бу ерда ҳам кескин жанглар бўлади”, – дейди Жамил “Озодлик”нинг белорусия нашрига берган интервьюсида.

Қирим татарлари ва ишғол

Мустафо Жамилнинг сўзларига кўра, қирим-татарларининг Россия ишғолига нисбатан муносабати ўзгаргани йўқ.

“Улар бошидан ишғолни қабул қилишмади, ҳозир ҳам қабул қилишмайди. Кўплаб одамлар ишсиз қолишди, одатда ишғолга қарши бўлганларни ишдан ҳайдашмоқда. Мен рус тилида сўзлашувчи аҳоли ҳақида ҳам гапирган бўлардим. Олдингидек эйфория ва россия байроғи томон чопиш йўқ. Фақатгина бизни алдашди, биз бундай бўлишини кутмагандик, деган безовталик ва аччиқланиш бор. Шунга қарамасдан уларнинг ишғолни илиқ қарши олишганини ва уларда ўз вақтида жасурлик етишмаганини тан олиш керак. Қўрқув муҳити ҳукм сурмоқда, одамлар бир-бирлари билан гаплашишга қўрқишади. Чунки ҳар қандай айтилган гап учун Федерал Хавфсизлик Хизмати сўроқ қилишга чақиради, бу асосан қирим-татарларига таълуқли”, – дея қайд қилади депутат.

У ишғолдан сўнг Қиримни тарк этган қирим-татарлари сонига ҳам тўхталиб ўтди.

“Биз ватандошларимизни Қиримни тарк этмасликка чақирамиз, бироқ ушбу йил давомида тахминан 10 минг қирим-татари Қиримни ташлаб чиқиб кетишди”, – дейди Жамил.

Қирим-татар телеканалига нисбатан босим

Шунингдек Мустафо Жамил тан олинмаган Қирим ҳукумати томонидан дунёда ягона бўлган қирим-татар телеканали – ATR га нисбатан бўлаётган босимларнинг сабаблари ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Жамилнинг сўзларига кўра, телеканал томонидан берилаётган маълумотлар расмий россия мафкурасига мос келмайди.

“Канал ошкора тарзда ишғолни қораламаган бўлса ҳам, объектив маълумотларни бериб борди. Шунинг ўзи ишғолчи ҳукумат учун каналдан нафратланишга етарли асос бўлди. Душанба куни тахминан 200 та одам телеканалга бостириб киришди. Менга хабар беришларича, хар бир хонага иккитадан Федерад Хавфсизлик Хизмати ходими кирган. Расмий жиҳатдан улар ўтган йилнинг 26 февраль куни руспараст аҳоли ва қирим-татарлар ўртасида юзага келган қарама-қаршилик билан боғлиқ материалларни излашган. Ўшанда руспарастлар улоқтириб ташланганидан сўнг “яшил одамчалар” пайдо бўлганди. Бугун улар айнан шуни ўрганишмоқчи. Аслида бу баҳона эмас. Телеканал томонидан 26 февраль куни тасвирга олинган ҳодиса эфирга узатилган, у ерда ҳеч қандай махфийлик ёки сир йўқ. Бу фақат ўзига хос бир қўрқитиш акциясидир”, – деб ҳисоблайди Жамил.

Агар телеканал ишғолчи ҳукуматнинг ғашига тегадиган бўлса улар канални ёпиб ташлашни ҳам истисно қилишмайди.

“Zaman ахборот дастури содир бўлаётган воқеалар ҳақида объектив маълумотни беради. Тўғри уларда ҳам чекловлар бор. Уларнинг ишғол (оккупация), аннекция каби атамаларни ишлатишлари мумкин эмас. Улар ҳар доим Мажлисни ва Рефат Чубаровни кўрсатмаслик ҳақида огоҳлантирилади. Шунга қарамасдан улар буни қилишади. Шу сабабли ҳам эҳтимол ишғолчиларнинг сабри тўлгандир. Улар қирим-татарларининг умуман сас чиқармасликлари учун босимни кучайтиришмоқда. Лекин мен ўйлайманки, бу фақат тескари реакция беради”, – дея таъкидлайди Мустафо Жамил.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube