Украина миллий валютасида Ўзбекхон масжидининг тасвири пайдо бўлди

Украина миллий валютасида Ўзбекхон масжидининг тасвири пайдо бўлди
77 views
29 January 2015 - 8:39

2Украина миллий валютасида тарихда илк маротаба масжид тасвири пайдо бўлди. Бу ҳақда Украина муфтийси Сайид Исмоилов ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар берди.

“Украина миллий валютасида, тарихда илк маротаба масжид тасвири акс этди. Ўзбекхон масжидининг 700 йиллиги муносабати билан, 5 гривен номиналидаги танга масжид тасвири билан безатилди. Шунингдек танга юзасида қирим-татар безаклари ва Ўзбекхон масжиди деган ёзув туширилган. Масжид ҳозир ҳам ишламоқда.

Демак, Қирим – бу Украина. Кимнинг пулида тарихий ёдгорликлар акс этадиган бўлса у ўша ерга эгалик қилади. Мен Россия рублида ҳеч қандай масжид тасвирини кўрмаганман”, – дейди Украина муфтийси.

ЎХҲ ахборот бўлими