Ислом Каримов яна ҳушидан кетди

Ислом Каримов яна ҳушидан кетди
236 views
29 January 2015 - 14:28

5Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) нинг республика ҳукуматидаги манбалари хабар беришича, кеча, 2015 йил 28 январь куни кечқурун, таҳминан соат 20.00 ларда Кўксарой (Дўрмон) қароргоҳида кечки овқат пайти президент Ислом Каримов ҳушидан кетган.

Қароргоҳ тиббий ходимлари давлат раҳбарига шошилинч ёрдам кўрсатишган. Бундан ташқари, Дўрмонга бошқа мутахассислар ҳам чақиртирилган. Бироқ уларнинг ҳеч бири Каримовни хушига келтира олмаган. Ислом Каримов  бугун, 29 январь куни ҳам, беҳуш ҳолатда қолмоқда.

Шу сабабли, бугун эрталаб Кўксарой қароргоҳига Ўзбекистон МХХ раиси Р. Иноятов, Бош вазири Ш. Мирзиёев, ПХХ бошлиғи М. Тохирийлар зудлик билан етиб келишган. “Эрталабки учрашув тафсилотлари ҳозирча маълум эмас”, – дея хабар қилишди ЎХҲ манбалари.

Сўнгги икки йил давомида Ўзбекистон президенти иккинчи бор ҳушини йўқотиб, вақтинча ишга чиқмаяпти.

ЎХҲ ахборот бўлими