Каримов ҳушига келди, лекин ишга чиқмади

Каримов ҳушига келди, лекин ишга чиқмади
78 views
30 January 2015 - 15:02

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ)нинг республика ҳукуматидаги манбалари хабар беришича, 2015 йил 28 январь куни кечқурун ҳушидан кетган президент Ислом Каримов кеча, 29 январь куни, соат тахминан 17.00 ларда ўзига келган.

Мамлакат раҳбарини кома ҳолатидан чиқаришда Республика кардиология марказининг бир гуруҳ мутахассислари жонбозлик кўрсатишган.

Президентни даволаш ишлари бугун, 30 январь куни, эрталаб ҳам давом эттирилди. Тушдан кейин Каримов ишга чиқмади.

ЎХҲ аҳборот бўлими