МХХ: “ИШИД жангарилари Ўзбекистонда теракт тайёрлашмоқда”

МХХ: “ИШИД жангарилари Ўзбекистонда теракт тайёрлашмоқда”
136 views
03 February 2015 - 17:22

1Ўзбекистон ҳукумати “Ироқ ва Шом ислом давлати” гуруҳининг мамлакат сарҳадларини бузи кирмаслиги учун барча чораларни кўришга ҳаракат қилмоқда.

Январь ойида чегараларни мустаҳкамлаш бўйича бир қатор чоралар амалга оширилди.

“Бизда ўтган йили Ўзбекистонда қўлга олинган ИШИД аҳзоларининг фаолияти фақат гуруҳ сафларига кўнгиллиларни жалб қилиш билан чекланиб қолмаётгани ҳақида маълумотлар бор, дейди Миллий Хавфсизлик Хизмати офицери (МХХ), таҳлилчи Алишер Ҳамдамов. – ИШИД аъзолари 2015 йилнинг баҳорида Ўзбекистон ҳудудида бир қатор террорчилик актларини амалга оширишни режалаштирган. Шу сабабли ҳам биз чегараларни қўриқлаш бўйича чораларни кучайтирмоқдамиз”.

Таҳлилчиларнинг сўзларига кўра ҳукумат Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегара ҳудудларида жангариларнинг тўпланишаётгани ҳақида маълумотларга эга. Чегараларда хавфсизлик чоралари кучайтирилаётганининг яна бир сабаби Афғонистон ҳудудида катта миқдорда опиум ҳосилининг етиштирилганлиги ва март ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистондаги президентлик сайловларидир. Шунингдек, сабаблардан яна бири эса ИШИДнинг Яқин Шарқда ўз таъсирини кенгайтиришидир, – дейди Ҳамдамов.

“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тасарруфида 2014 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Ўзбекистонда қўлга олинган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) ва ИШИД гуруҳи аъзолари ҳақидаги маълумотлар бор, – дейди Ҳамдамов. – Ушбу қўлга олинган Ўзбекистон фуқаролари 2013 йилда Покистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтишган, шундан сўнг 2014 йили ИШИД сафларига янги аъзоларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонга қайтиб келишган”.

Қирғизистонликлар ҳам ҳавотирда

“ИШИД Фарғона водийсида террорчилик амалиётларини ташкил қилиш учун 70 млн АҚШ доллари (4,2 млрд. қирғиз соми) ажратган”, – деганди “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” таҳлилий Маркази директори Қодир Маликов 20 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Лекин Маликов ушбу маълумот манбаини очиқламаганди.

Қирғизистон Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси вакили Рохат Сулаймоновнинг сўзларига кўра Ўзбекистон ва Қирғизистонда терактларни режалаштирган 6 та шахс 20 январь куни Ўш шаҳрида қўлга олинган.

“Қўлга олинганлар ЎИҲ аъзолари, – дейди у. – Улардан тўрттаси Суриядаги халқаро террорчилик ташкилотлари лагерларида махсус тайёргарликдан ўтишган”.

Марказий Осиёдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар берган маълумотларга кўра террорчилик гуруҳлари сўнги бир неча ой мобайнида Ироқ ва Сурияга жангариларни жалб қилиш ишларини кучайтиришган.

“Мен Қозоғистонда муҳожирликдан сўнг октябрь ойида Ўзбекистонга қайтишга мажбур бўлдим ва иш топишим қийин бўлди, – дея ҳикоя қилади Самарқандлик Абдуваҳоб Суюнов. – Келганимдан бир ой ўтиб бир танишим ойига 5000 доллар эвазига Сурияга боришимни таклиф қилди. Мен бу таклифни рад қилдим, лекин иш тополмасдан юрганлар орасида жанг қилишга рози бўладиганлар албатта топилади”.

Самарқанд шаҳар фуқаролар Кенгаши раиси Акмалжон Ваҳобов маҳалла қўмиталарининг ночорларга ва ишсизларга ёрдам бериши учун Ўзбекистон ҳукуматининг молиявий кўмак берайтганини айтади.

Сўнги бир неча йил мобайнида турли хил кучларни бирлаштирган турли террорчилик гуруҳлари пайдо бўлди, – дейди Марказий Осиёдаги террорчилик гуруҳларини ўрганувчи шарқшунос Юсуф Ханов. Шарқшунос ўтган йилнинг октябрь ойида ЎИҲнинг ИШИД билан ҳамкорлик қилиш ҳақидаги баёнотига ишора қилади.

“ЎИҲ ташкилот раҳбариятидаги кўплаб йўқотишлардан сўнг анча зайифлашган ва сўнги йилларда молиявий жиҳатдан ҳам беқарорликни бошдан кечирмоқда. ИШИД га қўшилиш орқали у шубҳасиз ўз позициясини мустаҳкамлаб олади”, – дейди Ханов.

Марказий Осиё давлатларининг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлиги

Таҳлилчиларнинг фикрича, шу йилнинг 29 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилаётган президентлик сайловлари Ўзбекистон яегараларини мустамланишига яна бир муҳим сабаблардан биридир.

“Бизда ЎИҲ ва бошқа бир қатор экстремистик гуруҳларнинг мамлакатдаги вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилишаётгани ҳақида маълумотлар бор. Лекин биз бунинг олдини олиш учун барча чораларни ишга соламиз, – дейди МХХ ходими Давлатбек Хошимов. – Ушбу қадамлар нафақат полиция амалиётларидан, балки профилактика ҳамда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб боришдан иборатдир”.

Хошимовнинг сўзларига кўра тожик, қирғиз ва ўзбек чегарачилари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қўшимча кучларни жалб қилмаган ҳолда чегараларни қўриқлаш имконини беради.

“Бу биринчи навбатда уч давлат чегарачиларининг ҳамкорлик тизими техник жиҳатдан таъминлангани билан боғлиқ, – дейди Хошимов. – Ўзбекистоннинг 137 км.га узанган Афғонистон билан чегараси ушбу мамлакатга чегарадош бўлган бошқа бутун собиқ совет давлатлари чегаралари ичида энг мустаҳкам тарзда қўриқланадигандир”.

Манба: Средняя Азия в Интернете