Ўзбекистондаги ишсизлик ижтимоий кескинликни келтириб чиқариши мумкин

Ўзбекистондаги ишсизлик ижтимоий кескинликни келтириб чиқариши мумкин
123 views
05 February 2015 - 0:39

√астарбайтеры, оставшиес€ без работы, живут в палаточном лагере в ¬олгоградской областиЖаҳон Банки ва Немис халқаро ҳамкорлик жамияти томонидан тайёрланган маърузада қайд этилишича, Ўзбекистон ичкарисида меҳнат қилаётган аҳолининг ярмидан кўпроғи норасмий секторда фаолият юритиши ҳисобга олинса иш ўринларининг сифати чуқур ҳавотир уйғотади.

Қўшма маърузада Ўзбекистонда меҳнатга яроқли аҳоли сони 2030 йилга бориб 20%га кўпайиши, 2014 йил билан солиштирганда эса қарийб 22 миллионга етиши кутилаётгани айтилади.

“Ўзбекистонда иқтисодий фаол аҳоли ўсишининг жорий ўсиш сурати сақланиб қоладиган бўлса 2030 йилга бориб меҳнатга яроқли аҳоли сони 3,9 миллион кишига кўпаяди”, дейилади маърузада.

2014 йилдаги расмий статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда меҳнатга яроқли (18-60 ёш оралиғидаги) аҳоли 18 миллион кишини ташкил қилади. 2014 йилда аҳолининг ўсиш сурати 0,94%ни ташкил қилган. Бу Ўзбекистоннинг Оврўпа ва Марказий Осиёда (Россия, Туркия, Украина ва Польшадан кейин) ишчи кучи бўйича бешинчи ўриндан жой олишига имкон беради, деб ҳисоблайди маъруза муаллифлари.

“Ишчиларнинг аксар қисми норасмий секторда фаолият олиб боришади ва асосан такрорланадиган вазифаларни бажаришади. Шунинг учун ҳам улар ўз иш жойларида янги билимлар ва кўникмаларга эга бўла олишмайди”, – дейилади маърузада.

Маърузада таъкидланишича сўровнома ўтказилган расмий сектордаги корхоналарнинг 75%и малакали ишчиларни ёллашда катта қийинчиликларга дуч келишади. Унинг устига Ўзбекистондаги таълим тизимида шакллантириладиган билимлар ҳам меҳнат бозори талабларига жавоб бермайди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда 4-6 миллонгача меҳнатга яроқли аҳоли иш излаб ҳорижга чиқиб кетган. Бу эса меҳнатга яроқли аҳолининг қарийб учдан бир қисмини ташкил қилади. Хусусан, Россия Федерациясининг ўзида расмий қайддан ўтган Ўзбекистон фуқаролари меҳнат муҳожирлари 2,2 миллионтани ташкил қилади.

Ғарб томонидан жорий қилинган санкциялар туфайли Россияда юзага келган молиявий ва иқтисодий танглик, шунингдек Россияда меҳнат муҳожирлари борасидаги қонунчилик нормалари талабларининг кучайтирилиши ортидан ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларнинг оммавий равишда уйларига қайтиши кузатилмоқда. Бундай вазиятда уларнинг аксарияти махсус билимга эга эмаслиги ҳамда улардаги кўникмаларнинг меҳнат бозори талабларига жавоб бермаслиги ҳисобга олинса Ўзбекистонда ишсизлар сонининг кескин равишда ошиб кетиш хавфи юзага келади. Бундай вазиятнинг юзага келишида иш учун тўланадиган ҳақнинг фавқулотда кам эканлиги ҳам муҳим омиллардан биридир.

Маъруза муаллифларининг фикрича, юқорида санаб ўтилган муаммолар занжири натижасида Ўзбекистонда ишсизлар сонининг кескин ошиши мамлакатда ижтимоий кескинликни келтириб чиқариши мумкин.

ЎХҲ ахборот бўлими