Дедим: “Қўрқмасмисан?” – Деди: “Руҳим бор!”

Дедим: “Қўрқмасмисан?” – Деди: “Руҳим бор!”
61 views
06 February 2015 - 18:00

turk2Шарқий Туркистонлик ҳофиз Абдураҳим Хайит ижросидаги “Учрашганда” (“Karşılaşınca”) номли қўшиқ орадан йиллар ўтиб қайтадан жонланди.

Facebook ижтимоий тармоғига юкланган ва 5 миллионга яқин одам томонидан тингланган ушбу қўшиқ она Ватанга бўлган севгини тараннум этади.

Илк маротаба “facebook”да уйғур турклари томонидан очилган саҳифага жойлаштирилган мазкур қўшиқ қисқа вақт ичида миллионлаб мухлислар томонидан тингланди.

Қўшиқда Ватан тупроғига етиша олмаслик ва юрт эрки учун курашга ҳозирлик тилга олинади.

Манба: Turkiston.TV