Татаристон суди Имом ал Бухорий хадислари таржимасини таъқиқлаб қўйди

Татаристон суди Имом ал Бухорий хадислари таржимасини таъқиқлаб қўйди
296 views
07 February 2015 - 19:33

22015 йилнинг 5 февраль куни Татаристон Республикаси Олий Суди фуқароларнинг Апастовский туман судининг ахборот материалларни Россия Федерацияси ҳудудида тарқатилишини таъқиқлаш тўғрисидаги қарори устидан шикоятларини кўриб чиқмасдан қолдириш ҳақида қарор чиқарди.

Даъвогарлар туман суди томонидан Имом ал-Бухорий хадислари таржимасининг таъқиқланишинии хатолик деб ҳисоблашади.

Имом ал Бухорий хадислари бутун дунёда ишонарли ва сахих хадислар сифатида тан олинади. Шу муносабат билан Имом ал Бухорийнинг диний, илмий ва тарихи обрўси бутун дунё мусулмонларида ҳеч қачон шубҳа уйғотмаган.

Апастовский туман суди ўз қарорини хадислар таржимасининг Google таржима хизмати воситасида амалга оширилгани ва баъзи атамалар мазмуни жиҳатидан умуман бошқача маъно касб этгани билан изоҳлади.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, шу пайтгача нашрдан чиққан Имом ал Бухорий хадислари таржималарининг ҳея қасиси Россия Федерацияси ҳудудида таъқиқланмаган ва мусулмон ҳамжамияти томонидан ҳам татар ҳам рус тилларида эркин тасарруф қилиб келинган.

ЎХҲ ахборот бўлими