ЎХҲ сайтига уюштирилган кибер-ҳужум бартараф қилинди

ЎХҲ сайтига уюштирилган кибер-ҳужум бартараф қилинди
85 views
10 February 2015 - 16:32

3Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг расмий нашри бўлган uzxalqharakati.com сайти душанба куни Тошкент вақти билан тақрибан соат 21.30 ларда кибер ҳужумга учради. Техник мутахассисларнинг аниқлашича ҳакерлик ҳужуми уюштирилган IP манзиллар жўғрофий макон ўлароқ Олмония ҳудудини кўрсатмоқда. Бироқ, бу ҳужумнинг айнан ушбу давлат ҳудудидан амалга оширилганини билдирмайди, чунки IP манзилларнинг ўзгартирилганига шубҳа йўқ.

ЎХҲ сайтига уюштирилган ҳужумлардан 15 дақиқа ўтиб ЎХҲ таҳририятига қарашли бир нечта почта адресларига ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштирилди. Техник ходимларнинг тезкор ҳаракатлари билан почталарга тегишли барча калит сўзлар (пароллар) ўз вақтида ўзгартирилди ва зарарли оқибатларнинг олди олинди.

Ҳакерлар ҳужуми сайтда Усмон Ҳақназаровнинг навбатдаги мақоласи эълон қилинганидан бир неча соат ўтиб амалга оширилди.

Мазкур ҳужум натижасида ЎХҲ сайти фаолиятини таъминлайдиган барча тизимлар, жумладан хостинг, домен хизмати ва сайт хавфсизлиги билан боғлиқ хизматлар билан боғланиш нуқталар издан чиқарилганди.

Мутахассисларнинг саъи ҳаракатлари туфайли 10 февраль куни Тошкент вақти билан соат 19.00 га яқин ЎХҲ сайти қайта ишга туширилди ва сунъий яратилган тўсиқлар бартараф этилди.

Шунингдек, эндиликда сайтнинг хавфсизлик тизими янада кучайтирилганини алоҳида маълум қиламиз.

ЎХҲ таҳририяти