Ислом Каримов икки ҳафтадир оммага кўриниш бермаяпти

Ислом Каримов икки ҳафтадир оммага кўриниш бермаяпти
122 views
13 February 2015 - 0:55

5Ўзбекистонда президентлик сайловларига тайёргарлик авжида бўлишига қарамасдан номзодлардан бири – 77-ёшли давлат раҳбари Ислом Каримов 15 кундир омма олдига чиқмаяпти, сайловолди янгиликларида ҳам кўриниш бермаяпти. Бу ва бошқа шубҳаларни кучайтирувчи ҳолатлар Фарғона ахборот агентлиги эътиборидан четда қолмади.

Маълумки Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) нинг республика ҳукуматидаги манбалари берган хабарга таяниб 2015 йил 28 январь куни кечқурун, таҳминан соат 20.00 ларда Кўксарой (Дўрмон) қароргоҳида кечки овқат пайти президент Ислом Каримовнинг ҳушидан кетгани ҳақидаги хабарни эълон қилгандик.

Ўшанда қароргоҳ тиббий ходимлари давлат раҳбарига шошилинч ёрдам кўрсатишгани, бундан ташқари, Дўрмонга бошқа мутахассислар ҳам чақиртирилгани айтилганди.

Шунингдек, 9 февраль куни сиёсатшунос Усмон Ҳақназаров томонидан таҳририятимизга келиб тушган мақолада Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг 28-29 январь кунлари комада бўлгани, 29 январь оқшомида ўзига келгани, 30 январь куни ўзини анча яхши ҳис қилиб, ҳатто туғилган куни муносабати билан уюштирилган банкетда иштирок этгани, банкетдан кейин яна ўзини ёмон ҳис қилгани, бир неча кун ишга чиқолмагани, кўрпада ётаркан, тўнғич қизи Гулнора Каримова билан учрашгани, Каримовнинг бетоблиги билан боғлиқ равишда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати масъуллари томонидан амалга оширилган ишларга оид тафсилотлар ёзилганди.

2Юқоридаги мақола эълон қилганидан бир неча соат ўтиб Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг расмий нашри бўлган uzxalqharakati.com сайти душанба куни Тошкент вақти билан тақрибан соат 21.30 ларда кибер ҳужумга учради. ЎХҲ сайтига уюштирилган ҳужумлардан 15 дақиқа ўтиб эса ЎХҲ таҳририятига қарашли бир нечта электрон почта адресларига ҳам кетма-кет ҳужумлар уюштирилди.

Мазкур ҳужум натижасида ЎХҲ сайти фаолиятини таъминлайдиган барча тизимлар, жумладан хостинг, домен хизмати ва сайт хавфсизлиги билан боғлиқ хизматлар билан боғланиш нуқталар издан чиқарилганди. Сайтни қайта ишга тушириш учун саъи ҳаракатлар 12 феврал кунигача давом этди ва кибер-ҳужум оқибатлари батамом бартараф қилинди.

Фарғона ахборот агентлиги Каримовнинг сўнги маротаба оммага кўриниш бергани 27 январь куни Ўзбекистон презтденти матбуот хизматининг сайтида қайд қилингани ҳақида ёзади. Ўшанда давлат раҳбари АҚШнинг Ўзбекистондаги янги элчиси Памела Спратлендан ишонч ёрлиғини қабул қилганди.

Агентлик манбаларининг сўзларига кўра охирги пайтларда Каримов фақатгина стратегик жиҳатдан муҳим бўлган элчиларни шахсан ўзи қабул қилмоқда. Қолган элчилар эса ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов тарафидан қабул қилинмоқда. Бундан ташқари президент илгари вилоят сафарларига тез-тез чиқиб турарди, бироқ сўнги пайтларда у телевизор экранларида кам намоён бўла бошлади. Каримовнинг телеэкрандаги сўнги кўриниши ҳам 27 январь кунги АҚШ элчиси билан учрашув бўлди. Буни “Таҳлилнома” дастурининг сўнги сони ҳам тасдиқлайди. Унда ўтган ҳафтада 2 февралдан 8 февралгача бўлган янгиликлар ҳақида сўз борган. Дастурнинг ушбу сони президентлик сайловларига тайёргарлик жараёнларига бағишланган бўлишига қарамасдан номзодлардан бири бўлган Каримов ҳақида биронта лавҳа намойиш қилинмаган.

Айни пайтда, маҳаллий Podrobno.uz сайти Тошкент кўчаларида Ўзбекистон учун ғайриодатий бўлган махсус техника ҳаракатланаётгани ҳақида ёзади. Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” (“Тошкент ҳайдовчилари”) гуруҳи фойдаланувчиларининг ёзишича пойтахт кўчаларида ҳаракатланаётган “Jin Motors” деган ёзув туширилган махсус транспорт воситалари оммавий тартибсизликлар вақтида аҳолини тарқатишга мўлжаллангандир.
1514
Фарғона ахборот агентлиги материали асосида тайёрланди

ЎХҲ ахборот бўлими