Тошкентда ҳорижликларга маданий объектлардан бошқа барча нарсани расмга олиш таъқиқланган

Тошкентда ҳорижликларга маданий объектлардан бошқа барча нарсани расмга олиш таъқиқланган
112 views
18 February 2015 - 17:08

3Маҳаллий uz24 нашрининг хабар беришича, Тошкент шаҳар маъмурияти чет эл фуқароларига қаерларнинг расмга олишга рухсат берилгани ва қандай объектларни расмга олиш ман қилиниши борасида тушунтириш берди.

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Ш. Турдиқуловнинг сўзларига кўра бу ҳақдаги норма Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг 1994 йил 14 январь куни қабул қилинган Йўриқномасида акс этган.

Йўриқноманинг 4.4.13-бандига кўра “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар ҳаракатланганларида ёки тўхтаб турганларида ҳарбий техниканинг барча турларини, қуролларни, ҳарбий иншоотларни, муассасаларни, ёқилғи омборларини, денгиз портларини ва йирик сув иншоотларини расмга олишлари қатъиян тақиқланди. Бундан ташқари, ушбу шахсларга ер ости йўлларини (тоннеллар), темир йўл ва автомобил йўллари кўприкларини, саноат корхоналарини, илмий-текшириш институтларини ва уларнинг лабораторияларини, электростанцияларни, телефон ва телеграф станцияларини расмтга ёки видео тасвирга олишлари ҳам қатъиян ман этилади.

“Фақатгина маданий ва тиббий муассаса бинолари, ўқув масканлари, театрлар, музейлар, дам олиш масканлари, станионлар кўчалар, майдончалар ва аҳоли пунктларинигина расмга олишга ёки чизишга рухсат берилади”, – дейилади Йўриқномада.

Ҳужжатда белгиланишича, мазкур қоидалар бузилган тақдирда ҳукумат вакиллари томонидан тегишли чоралар кўрилади.

2

манба: UZ24

ЎХҲ ахборот бўлими