Исломни қабул қилаётган французлар сони кескин ортди

Исломни қабул қилаётган французлар сони кескин ортди
19 views
19 February 2015 - 19:45

3Парижда содир этилган терактлардан сўнг Оврўпа шаҳарларидаги масжидларда Исломни қабул қилган французлар сони сезиларли даражада ошди.

“Буларнинг барчаси мени Исломга мурожаат қилишга ва барчага бу диннинг улар ўйлаганидек эмаслигини кўрсатишга мажбур қилди”, – дея янги мусулмон бўлган французнинг “RTL Radio”га берган интервьюсидан иқтибос келдиради OnIslam.

Радиостанция берган маълумотларга кўра, Париждаги масжиднинг ўзи терактлар содир бўлганидан сўнг исломни қабул қилганлик ҳақида 40 та гувоҳнома берган. Ўтган йилнинг айни даврида эса бу сон атига 22 тадан иборат эди.

Страсбург ва Обервилда Исломни қабул қилганлар сони 30% га, Лионда эса 20% га ортган.

Имомларнинг таъкидлашича, даставвал уларнинг ўзлари ҳам Исломни қабул қилиш истагидаги французлар оқимининг кескин ортганидан ҳайратга тушишган. Кейинчалик маълум бўлишича, Париждаги терактлар Ислом ҳақидаги турли авсоналарга чек қўйиш мақсадида кўпчиликнинг бу динни яқинроқдан ўргана бошлашига туртки бўлган.

Париж масжидида сўнги ойларда Исломни қабул қилганлар орасида турли хил касб эгаларини, жумладан врачларни, мактаб директорларини ва полиция офицерларини учратиш мумкин.

ЎХҲ ахборот бўлими