Шартлар бузилса Эрон ядровий фаолиятни қайта бошлайди

Шартлар бузилса Эрон ядровий фаолиятни қайта бошлайди
28 views
05 April 2015 - 11:42

9Эроннинг ядро дастури бўйича битим имзоланадиган бўлса БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциялар бўйича барча резолюциялари бекор қилинади, дея таъкидлайди Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

“БМТ Хавфсизлик Кенгашининг барча резолюциялари битим имзоланган куниёқ бекор қилинади, Хавфсизлик Кенгаши эса битим воситачиси бўлиб қолади”, – дея Эрон ташқи ишлар вазирининг маҳаллий нашрларга берган интервюсидаги сўзларидан иқтибос келтиради РИА Новости агентлиги.

Зарифнинг қайд этишича, агар “олтиталик” еришилган келишувнинг биронта шартини бажармаган тақдирда, Эрон қарши чораларни кўради ва уранни бойитишнинг бугунги кундаги даражасига қайтади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Лозанна шаҳрида Эроннинг ядро дастури бўйича “олтиталик” ка кирувчи давлатлар (БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзоси ва Олмония Федератив Республикаси) ва Эрон ўртасидаги музокаралар бўлиб ўтганди. Пайшанба куни Оврўпа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Федерик Могерени Эрон ва “олтиталик” ўртасида Эроннинг ядро муаммосини ҳал қилиш масаласида тамал тоши ўрнатилганлигини маълум қилди.

Шунингдек, “олтиталик” ва Эрон ўн йил мобайнида Эрон уранни бойитиш қувватини учдан икки қисми тўхтатилиши ҳақида келишиб олишган. Бундан ташқари, Эрон ўзининг уранни бойитиш бўйича барча дастурларини 25 йил муддат давомида халқаро назоратга топширади. “Олтиталик” ва Эрон ядро дастури бўйича битимни тайёрлаш ишларини 30 июнга қадар тугатиш ниятида. Ўз навбатида, эришилган келишув шартлари бажарилган тақдирда Оврўпа Иттифоқи ҳам Эронга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бекор қилади.

ЎХҲ ахборот бўлими