Ўзбекистон Халқ Ҳаракати

Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳга савол беринг

Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳга савол беринг
05 Nisan 2015 - 16:09 'да юкланди ва 2841 марта ўқилди.
10

Муҳаммад Солиҳ 22 йилдан буён муҳожиротда ижодий ва сиёсий фаолият олиб боради

BBCUzbek.com ўқувчиларининг саволларига таниқли шоир ва мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ жавоб беради.

Муҳаммад Солиҳ 1949 йилда Хоразм вилоятида туғилган.

Тошкент Давлат Университети(ҳозирги Миллий Университет)нинг журналистика факультетини, Москвадаги Олий Адабиёт курсини тугатган.

У ўзининг 1977 йилда нашр этилган илк шеърий китоби-“Бешинчи фасл” билан авангард шоир сифатида танилади.

20 дан ортиқ шеърий, насрий ва публицистик китоблари муаллифи.

Муҳаммад Солиҳ Франц Кафка асарлари ва 20-аср француз шоирлари, шунингдек, атоқли турк шоири Юнус Эмро шеърлари ҳамда туркий халқларнинг машҳур эпоси саналмиш “Дада Қўрқут китоби”ни ўзбек тилига ўгирган.

Шўро даврида айрим танқидчилар Муҳаммад Солиҳни миллий анъаналардан узоқ, Ғарбга тақлид қилувчи шоир сифатида танқид қилишади.

Аммо айнан Муҳаммад Солиҳ ўзбек тили, миллий адабиёт ва тарихга нисбатан шўролар сиёсатини танқид қилиб чиққан илк ўзбек зиёлиси бўлади.

СССРнинг сўнгги йилларидаги ошкоралик сиёсати Муҳаммад Солиҳни ўткир публицистга айлантиради.

У Ўзбекистондаги пахта яккахокимлиги, Орол денгизининг қуриши оқибатида юзага келган экологик фожеа мавзуларида кўплаб мақолалар эълон қилади.

Айни пайтда сиёсат билан фаол шуғулланади.

Муҳаммад Солиҳ 1988 йилда Ўзбекистонда тузилган илк мухолифат ташкилоти – “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг асосчиларидан бўлган.

1989 йилда “Эрк” демократик партиясига асос солади.

1990 йилда Ўзбекистон Олий Кенгашига депутат этиб сайланади ва шу йилнинг 20 июнида Олий Кенгаш “Эрк” партияси таклиф қилган “Мустақиллик декларацияси”ни қабул қилади.

1991 йил декабрида бўлиб ўтган илк президентлик сайловларида Ислом Каримовга ягона рақиб бўлган Муҳаммад Солиҳ расман 12,7 фоиз овоз олгани хабар қилинган.

Мухолифат овоз бериш натижаларининг сохталаштирилганини айтади.

Муҳаммад Солиҳ 1992 йилнинг 2 июлида мухолифатга қарши бошланган сиёсий репрессияларга норозилик сифатида депутатликдан истеъфо беради.

Кўп ўтмай, ҳокимият органига параллел “Миллий мажлис” тузишда айбланган Муҳаммад Солиҳ 1993 йил апрелида ҳибсга олинади.

Бир неча кундан сўнг халқаро босимлар остида озодликка чиқарилган Муҳаммад Солиҳнинг мамлакатни тарк этиши тақиқланади.

11

Каримов Тошкент портлашларида Муҳаммад Солиҳни айблаган

Аммо у аввал Бокуга, кейин эса Туркияга чиқиб кетишга муваффақ бўлади.
1999 йил февралидаги Тошкент портлашлари ортидан Ўзбекистон ҳукумати Норвегиядан сиёсий бошпана олган Муҳаммад Солиҳни халқаро қидирувга беради.

Портлашларнинг асосий ташкилотчиларидан бири сифатида айбланган Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистонда сиртдан 16 ярим йилга маҳкум этилади.

2001 йилда Норвегия полицияси ўзбек махсус хизматларининг Муҳаммад Солиҳга қарши суиқасд уриниши юзасидан текширув олиб боради.

2001 йил ноябрида Чехия полицияси Прагага ташриф буюрган Муҳаммад Солиҳни Ўзбекистон ҳукуматининг талаби билан ҳибсга олади.

Халқаро норозиликларга қарамасдан, Прага маҳкамаси 30 ноябр куни ўзбек мухолифати раҳбарини ватанига экстрадиция қилиш эҳтимоли билан 40 кун ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқаради.

12

2001 йил 12 декабрида Прага қамоқхонасидан озод этилган Муҳаммад Солиҳни Чехия Президенти Вацлав Ҳавел қабул қилади

2001 йилнинг 10 декабр куни Чехиянинг марҳум президенти Вацлав Ҳавел мамлакат ички ишлар вазири билан учрашувдан сўнг Муҳаммад Солиҳ ўзининг шахсий кафолати остида озодликка чиқарилишини эълон қилади.
12 декабр куни ҳибсдан озод этилган Муҳаммад Солиҳни Чехия президенти ўз қароргоҳида қабул қилади.

2003 йилда Тошкент портлашларининг асосий айбланувчиси ва гувоҳларидан бўлган Зайниддин Асқаров ўзбек расмийларининг рухсати билан Тошкентдаги қамоқхонада ғарблик журналистлар билан уюштирилган суҳбатда Муҳаммад Солиҳнинг портлашларга алоқаси йўқлиги ҳақида баёнот беради.

Асқаровнинг ўзи 2011 йилда Ўзбекистон қамоқхонасида қийноқлар натижасида вафот этади.

2009 йилда Муҳаммад Солиҳ ташаббуси билан “13 Май иттифоқи” деб номланган мухолифат коалицияси тузилади.

У 2011 йилда Берлинда “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” таъсисчиларидан бўлади ва Ҳаракатнинг раиси этиб сайланади.

1990-йилда ўрта мактаблар ва олий ўқув юртларининг адабиёт дарсликларига киритилган Муҳаммад Солиҳнинг асарлари Ўзбекистонда расман тақиқланган.

Муҳаммад Солиҳга саволларингизни саҳифамиз пастидаги махсус форма орқали йўлланг.

Саволларингизни шунингдек, Facebook ва Одноклассникидаги BBCUzbek саҳифаларида қолдиришингиз мумкин.

Би-би-си Ўзбек хизмати электрон манзили: uzbek@bbc.co.uk

Манба: Би-би-си Ўзбек хизмати

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • SHUXRAT ASHUROV ;

    Xamdartman sizday jasoratli xalq dardida yonib kuyib yashaydgan sizday insonlar qayta tug’lmaydi sizning saytingzdan yaqinda tasodfan xabardor bulib qoldim xudi xayotimda yangi saxifa ochilganday buldi xudi qalbmda yuragmda javobsiz yotgan savolarimga javob topgandayman buqadar teran soda odiy odam uqiganda xam tushnish oson bulgan kuchli maqolalarni xech uqmagandim sizga kata raxmat uqib guyo suqir kuzim ochilganday albata kur kurona emas fikr muloxoza faktlar siyosiy jarayonlar ajabmas xalq uchun qaygurayotgan insonlar soni oshsa men siyosatchi emasman lek siyosi qarashlarimiz xam oxang kurinadi sog’lik omonlik tilayman

    11/03/2016 07:01
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube