Диктатор Каримовнинг “инаугурацияси” бугун бўлиб ўтади

Диктатор Каримовнинг “инаугурацияси”  бугун бўлиб ўтади
53 views
10 April 2015 - 8:00

maxresdefaultЎзбекистон президенти Ислом Каримов инаугурация (расман лавозимга киритиш) маросими 10 апрель куни бўлиб ўтади, дея хабар берадилар Тошкентдаги интернет оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон МСК вакилига таянган ҳолда. Бироқ Марказий сайлов комиссиянинг Elections.uz сайтида бу хабар ҳозирча жойлаштирилмаган.

Ислом Каримов мамлакатдаги олий давлат лавозимини 1989 йилдан бери эгаллаб келмоқда. Президентлик лавозимини у тўртинчи марта эгалламоқда, бундан ташқари, икки марта умумхалқ референдуми ўтказиш йўли билан президентлик муддатини чўздириб олган.

Ҳар сафар айни бир шахсанинг сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмаслигини уқтирувчи Республика Конституциясига қўлини қўйиб, “Ўзбекистон халқига садоқат билан хизмат қилишга, республиканинг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этишга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига кафолат беришга, Ўзбекистон Республикаси Президенти зиммасига юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали қасамёд” қилади.

Айни пайтда Ислом Каримов ўзига кимнидир ворисликка тайёрлаётгани тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар йўқ.

Манба: uzbek.fergananews