Биргина жаллод қандай қилиб минг кишини ўлдирди

Биргина жаллод қандай қилиб минг кишини ўлдирди
27 views
09 April 2015 - 21:03

8Каримов режими милтиқ борлиги учун эмас билан балки қўрқув эвазига яшаб турибди.

Токи биз қўрқар эканмиз бу режим яшаб тураверади. Бизни қамайди¸қийнайди¸ ўлдиради¸ бор будимизни тортиб олиб айш ишрат суради…

Бир пайтлар бир мўғул аскари мингта хоразмликни қатор қилиб қўйиб аста секин каласини кесган.

Тушгача 50 та¸ тушдан кейин 50 та.

Ўн кунда мингта одамни калладан жудо қилган.

Мўғул аскари битта бўлган¸ унинг қиличи ҳам битта.

Атроф қум¸ фақат мингта асир ва битта жаллод.

Улар мўғул аскари устига шунчаки ташланганда ҳам бу аскарни абжағи чиқар эди.

Йўқ асирлар мўлтираб қараб туришган¸ қачон сўйилиш навбати менга келар экан деб.

Қўрқув карахт қилган минг кишининг шуурини.

Улар биз кўпчиликмиз жаллод эса битта деган фалсафани тушунмагани учун ҳам қўй каби сўйилдилар.

Тарих улуғ мураббий¸ биз эса нўноқ шогирдлармиз..

Шухрат Бобожон
Озодлик радиосининг ҳодими