Тикансиз кирпилар ҳақида

Тикансиз кирпилар ҳақида
72 views
12 April 2015 - 19:30

3Мутелик ҳақида ҳоксорлик ва ночорлик ҳақида яна гапиришга изн бергайсизлар.

АҚШ да бир гангстер оëғи остида ўлиб ëтган иккинчи гангстерга қараб “Если ты такой крутой то почему такой мертвый” дея савол сўраган.

Яъни сен шунақа зўр бўлсанг нега ўлиб ëтибсан деган маънода.

Агар биз зўр бўлган бўлсак¸ нега Каримовни оëқлари остида ëтибмиз. Нега қочиб кетдик узоқ узоқларга.

Бир мисол келтирсам. Кечагина Питерда саккиз ўзбек йигити бир ўзбек қизини калтаклади¸ гуруҳ бўлиб орал тарзда зўрлади.

Рус скинҳедлари тепкилайвериб эзғиланиб кетган бу пажмурдаларнинг кучи бир ожизага етганига тасанно.

Бу қиз ҳам шунча ҳорликка чидаб туриб¸ уларни оëғига бош эгиб ялинибди.

Бу ҳикояни эшитганлар “Нега бу қиз қаршилик қилмади¸ лаоқал бу ҳезалакларнинг жинсий олатини тишлаб олмади” дея савол қўйишди.

Зотан ўзини ҳимоя қилиш инстинкти барча маҳлуқотга оидку.

Ит тишлайди¸ мушук тимдалайди¸ кирпиниинг тикони¸ тошбақанинг тоши¸ қўчқорнинг шоҳи бор.

Қурбақани ҳам боссанг “вааақ” дейди. Ҳар ҳолда, масалан.

“Урганингиз ун оши сўкканингиз сўк оши”¸ “Отамни ўлдирганга онамни бераман” дея бўйнини қисиб ўтирганлар Каримов Ўзбекистони фазосида яралган аномалиями ëки қўрқув деган унсур терисига сингиб кетган мутант буқаламунларми.

Бу савол жавоби психолог¸ социолог ва келажак муарриҳларига ҳавола.

Энди менинг саволимга жавоб беринг. Қандай қилиб биргина жаллод минг кишининг бошини кеса олади.

Шуҳрат Бобожон

“Озодлик” радиоси ходими