Олимлар жаннат яратишмоқчи бўлишди. Бунинг оқибати нима билан якунланди?

Олимлар жаннат яратишмоқчи бўлишди. Бунинг оқибати нима билан якунланди?
73 views
14 April 2015 - 18:05

25-3-2

1968 йилда этолог-олим Жон Кэлхун Америка миллий руҳий саломатлик институти базасида ажойиб бир тадқиқот олиб борди. Кэлхун инсонлар жамиятига сичқонлар социум қиёс қилиб, бу қиёс ёрдамида бутун инсоният келажагини башорат қилишга уриниб кўрди. Бу учун олим оқ сичқонлар учун махсус қурилган, “жаннат” деб аталувчи лаборатория шароитида бир хона ясади. Хона 2х2 ўлчамга эга бўлиб, баландлиги 1,5 м. ни ташкил этарди.

Хона доимий равишда қаттиқ назорат остида бўлди. Ҳаво ҳарорати даражаси, озиқланиш учун керакли озиқ-овқат ва сув, уя ясашлари учун керак бўладиган хомашё, бундан ташқари, кемирувчилар ветенария докторлари назорати остида бўлишди. Улар доимо сичқонларнинг соғликларини назорат қилиб туришди. Хавф туғдириши мумкин бўлган йиртқичлар ва турли хил инфекцияларнинг олди олинди. Хона ҳафтада бир марта тозаланиб, доимий равишда тозалик сақланди. Хуллас сичқонлар учун ажойиб, шоҳона шароит ташкил қилинди. Олим ўзининг бу лойиҳасини “сичқонлар утопияси” деб атади. Тажрибасини эса, “Борлиқ 25” деб номлади. Бу хона 3840 та сичқонга мўлжалланган. Шуни айтишимиз лозимки, сичқонларнинг энг кўпайган даври 2200 тага етди. Шундан сўнг камайиш бошланди.

Тажриба – “Борлиқ 25″

Тажриба учун хамма нарса тайёрлаб бўлингач, сичқонлар “жаннат”ига тўрт жуфт кемирувчи олиб келиб ташланди ва бу билан тажрибанинг асосий А жараёни бошланди. 55 кундан сўнг сичқонлар оиласи кўпая бошлади. Ёш сичқонларнинг дунёга келиши билан В босқичи бошланди. Ҳар 55 кунда кемирувчиларнинг сони ошиб борди. Орадан 315 кун ўтиб кўпайиш секинлаша бошлади. Энди улар ҳар 145 кунда бир баравар кўпайишар эди. С босиқичи. Бу босқичда хонада жой жудаям озайиб қолди. Сичқонлар эса 600 тага кўпайди. Энди уларда ҳукмдорлик ва ажратиш ҳолатлари пайдо бўла бошлади.

1) “Тан олинмаганлар” пайдо бўлишди. Булар, асосан, ёш сичқонлардан ташкил топган эди. Уларни ўртага қўйиб қўйишди ва улар доимий ҳужумга учрашарди. Бу ҳужумкорлик қандай пайдо бўлди? Хонада ҳамма сичқонлар ажойиб яшамоқда, аммо анча вақт ўтгани боис қариялар хонанинг яхши жойларини эгаллаб, ҳеч кимга бўшатиб беришмасди. Шу сабаб бу ҳолатга фақат ёш сичқонлар тушишарди. Буни уларнинг тишланган думлари, йиртилган териларидан билиш мумкин эди. Бундай босим остида қолган эркак сичқонлар руҳий синиб, ўз ҳомиладор жуфтларини ҳам ҳимоя қилмай қўйишди.

2) Урғочи сичқонлар эса ўз болаларини ўзлари ҳимоя қилишларига тўғри келиб, жудда агрессив бўлиб қолишди. Бу агрессия кейинчалик ваҳшийликка айланиб кетди ва улар болаларини ўлдириб, уяларидан ташқарига олиб чиқиб ташлашди ва кўпайишдан бош тортишди. Оқибатда туғилиш камайиб, ўлим даражаси юқорилаб кетди. Энди D босқичи бошланди. Сичқон “жаннат”и ўлим ҳолатида янги авлод пайдо бўлди. “Чиройли”лар.

3) Уларнинг бундай деб аталишларига улардаги характер сабаб бўлди. Улар урғочи сичқонлар ёки ҳудудлар учун уришишмас ва кўпайишдан бош тортиб, фақат еб-ичиб ухлашар ҳамда ўзларининг жунларини тозалашарди холос.
Оқибатда “чиройли”лар ва кўпайишдан бош тортувчи урғочи сичқонлар сони кўпайиб кетди. Сичқонларнинг ўртача умр кўришлари 776 кунни ташкил этди. Шуни ҳисобга олсак, 200 кундан сўнг сичқонларнинг фаол ҳаёт тарзи бошланади. Охирги босқичда “сичқонлар жаннати”да ҳомиладорлик 0 га тенг бўлиб қолди. Кўпайишдан бош тортган урғочи сичқонлар хатти-ҳаракати натижаси гомосексуализмга олиб келди. “Сичқонлар жаннати”да хамма шароит бўлишига қарамай охирги босқичда зўравонлик, очкўзлик ҳукм сурди. Ўлим кўпайди. Оқибатда 1780-куни охирги сичқон ҳам ўлди. Сичқонлар жаннати ҳақиқий дўзахга айланди.

Тажрибанинг “Борлиқ 25″ деб аталишидан мақсад бу йигирма бешинчи (охирги) ана шундай тажриба эди. Мана шу услубда олим тўкин-сочин ҳаёт даврида сичқонлар ўз ҳаётларини ўзлари тамом қилганларидек, бугунги кун одамлари ҳам барча шароит етарли бўлиб турган бир пайтда, хаддиларидан ошувчи бўлаётганлари, иноснийлик чегарасидан чиқиб кетишаётганини исботламоқчи бўлди. Бунга етимлар, ёлғиз қолган оналар, зўравонлик, оиладаги бемеҳрлик, сабабсиз урушлар, ялқов одамлар, баччабозлар ва боқимандалик фикрининг урчиб бораётганини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.

Манба: info.islom