26 йилдан бери ўзбекчани ўрганолмаган ўзбек рахбари Каримовнинг алмой-жалмой алжирашлари

26 йилдан бери ўзбекчани ўрганолмаган ўзбек рахбари Каримовнинг алмой-жалмой алжирашлари
26 views
15 April 2015 - 8:00

karimov-qasamyod“Озодлик” радиосининг ёзишича, тўртинчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган Ислом Каримов янги Президент сифатида 10 апрель, жума куни қасамёд қабул қилган куни нутқ ҳам сўзларкан, бу “ўзига хос ва ўзига мос” нутқни кам одам тушунган.

Газетада босилган сарлавҳаси билан қўшиб санаганда 1295 сўздан иборат расмий нутқдан Ислом Каримов ҳаммаси бўлиб 8 марта “чиқиб” кетди, яъни олдиндан расмий матнга киритилмаган гапларни айтди. Натижада нутқда ишлатилган сўзлар сони қарийб 2000 тага етган.

Нутқдан 8 марта қилинган “лирик чекиниш” мажлис аҳлининг баъзан қизғин, баъзан гулдурос ва баъзан давомли қарсаклари билан 19 марта бўлинди.Баъзи чекинишлар ўз мазмунига кўра, расмий матнда келган фикрга қўшимча изоҳ бўлса, баъзилари Президентнинг “принципиал қарашлари” ифодаси бўлди.

Мана сизга бир “гулдаста:
И.Каримов: ““Ва яна бир бор такрорлаб айтишга айни мана шу бугунги кунда тўғри келади. Агарки бизар ёшларимизни мана шундай тайёрлаб четдан келган, ҳорижий мамлакатлардан келган бизнес вакиллари уларни кўзи ёняпти, деган гапларни ман худди қулоғимга умрбод чалиниб турганини эшитадиган бўлсак ва келажакни айни янги авлод ёш авлод ҳал қилади деган шиорни ўзимиз учун энг катта вазифа деб биладиган бўлсак бизар ҳеч қачон кам бўлмаймиз” (қарсаклар)
Мана сизга иккинчи гулдаста:”бўлган мана бу – бешинчи лирик чекинишни қилди: “Ман шу фурсатдан фойдаланиб такрор такрор айтишга тўғри келади. Ман бекор айтганим йўқ мақтаниш бизарга тўғри келмайди деб. Яъни айтмоқчиманки, мана шу доим ҳорижий мамлакатлардан энг тараққий топган давлатлар вакиллари мана шеда бугун иштирок этётган чет давлатлар вакиллари посоллари ээээ доим бизар билан суҳбатда шуларни эслатиб ўтади, яқиндаги Америка Қўшма Штатлари президенти жаноб Барак Обама телеграммасида ҳамманигиз ўқидингиз, ҳаммаси газеталарда чоп этилди шу ерда нафақат Америка президенти бошқаларам айни шу ҳақида такрор такрор эсимизга қолдиришга ва бизарни эслашимизга ва олдимизга шу мақсадларни қўйишга яна бир бор, яна бир бор шу кўрсатиб ўтди бу бекор гап эмас, агарки бизар ривожланиш йўлида, тараққиёт йўлида энг ривожланган давлатлар қаторига кириш авваламбор ҳаётимизи янги бошга кўтариш авваламбор эркин озод яшамоқчи бўсак биринчи навбатда демократияни ҳаётимизга татбиқ этиш ҳеч кимдан ҳақиқатанам бу соҳада ҳеч қачон орқада қолмасликни истардим ва силарни барчангизни шунга даъват этаман” (давомли қарсаклар)
Учинчи “гулдаста”:И.Каримов: “Шуниям силарга, азизларимга, энди, бугун силар билан учрашаяпман, нима деганда мани авваламбор ҳамкорлар қаторига силар қачон киргансилар ва керак бўлса бугунги мана шундай очиқ президент силарга ўзини сирларини айтиб берса агар силарам шу сирдор бўласиларда ва керак бўса манга янада яқинроқ бўласилар, тўғрими?” (гулдурос қарсаклар)

Тўртинчи ноёб лисон:
И.Каримов: “Ман шу дипломатларга қойил қоламанки, шундай ўзини тутадики булар ва шахсан ўзимни айтайлик ҳурматимни чиқарадики, ҳеч қачон, ҳеч қачон шулар билан ёмон кайфиятда хайрлашганим йўқ. Авваламбор булар дипломатлар элчилар муддати тугаши билан шу хайрлашганда одам қандайдир худди ўзини дўстини кузатгандай шу 2 -3 йил давомида булар Ўзбекистонни дўсти бўлиб хайрлашади ва керак бўса бу фазилат мана шундай хусусият керак бўса мана шундай одат қоида бўлиб қолди. Биронта элчи хайрлашишни ҳохламайди. Ва керак бўлса манга буюрса барча барча бугун ишлайдиган посолларга ҳаммасига айтайлик халқимни ҳурматимни етқазмоқчиман ва иккинчидан яна нима истайсан, деб мандан сўраса хайрлашганда битта бир айтайлик Ўзбекистон яхши кўраман, деган медал чиқарсак нима дейсизлар?” (давомли гулдурос қарсаклар)

ЎХХ хабар булими