Иштонбоғ ошиқлари

Иштонбоғ ошиқлари
19 views
17 April 2015 - 19:11

лентаБосқинчилик тимсоли бўлган “георгий лентаси”ни тақиб юришга ўзбеклар ишқибоз экан.

Хива ва Қўқонни босиб олган оккупант чор аскарларига берилган медaлнинг иштонбоғи эди бу “георгий лентаси”.

9 май кунигача Россия диверсантлари тарафидан Тошкентда 33 минг дона “Георгий лентаси” тарқатилиши бошланди.

Диверсантлар бошпанаси бўлган Россия элчихонаси расмийлари Ўзбекистонда “георгий ленталари”га катта қизиқиш бўлганинидан оғзи қулоғида.

“Георгий ленталари” Кремль пропагандасининг рамзи ўлароқ Украина шарқидаги айирмачилар томонидан ишлатилмоқда.

Сўнгги ойларда “Георгий ленталари” Украинадаги айирмачиларнинг рамзига айланиб улгурди.

Ватанни севмайдиган манқуртлар сони Тошкентда 33 минг экан. Бу кўпми ëки оз?

Шухрат Бобожон

“Озодлик” радиосининг ходими