“Ислом давлати” Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатига уруш эълон қилди

“Ислом давлати” Афғонистондаги “Толибон” ҳаракатига уруш эълон қилди
94 views
21 April 2015 - 10:19

id3Толиблар раҳбарлари ўз тарафдорларини ИД га қарши жанг қилишни ва Афғонистонда уларнинг байроқларини кўтаришига қаршилик қилишга чақирди

Афғонистон хавфсизлик кучлари қўлига “Ислом давлати” (ИД) ва “Толибон” ҳаракати гуруҳларининг ички хужжатлари тушгани иддао қилинмоқда. Унга асосан ҳар икки экстримистик ташкилотнинг бир-бирларига уруш эълон қилганлиги айтилади. Бу ҳақда жанубий афғон вилояти ва ИИВ минтақавий бошқармаси бошлиғи Ҳилманд Наби Муллааҳил хабар берди.

ИД жангариларининг Афғонистонга кириб келиши натижасида, бу ерда вазият ёмонлашмоқда, деб ҳисоблайди КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) бош котиби

“Мен ИД ва толиблар бир-бирига жиход эълон қилганлиги ҳақидаги мактубни олдим”, дейди полиция бошлиғи. Кўриниб турипдики, Афғонистондаги ИД хорижий махсус хизматлар томонидан кескинликни керакли даражада сақлаб қолиш, ҳамда афғон ҳукумати ва толиблар ўртасидаги тинчлик музокараларининг олиб борилишига қаршилик кўрсатиш мақсадида яратилган”. Унинг сўзларига кўра, ИД раҳбари Абу Бакр Ал-Боғдодий “Толибон” асосчиси мулла Мухаммад Умарни “ишончга сазовор бўлмаган, саводсиз дала қўмондони” деб атаган. Шунга қарамай толиблар раҳбарлари ўз тарафдорларини “ИДга қарши туриб, байроғини Афғонистон узра кўтаришларига йўл қўймасликка” чақирмоқдалар”.

“Хуросон Амирлиги”

Январ ойида ИД раҳбарияти ўз ичига Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва Бангладешни олувчи “Хуросон амирлиги” яратилганлиги ҳақида эълон қилган эди. “Амир” сифатида, Покистондаги “Толибон” раҳбарларидан бири бўлган – Ҳафиз Саид Хон тайинланди. Мутахассисларнинг такидлашича, охирги пайтларда жанубий афғон вилоятлари – Лоғар, Пактия, Ғазни, Забул, Ҳелманд, ҳамда мамлакат шимолидаги – Қундуз, Жузжон ва Парвон вилоятларида экстремистлар ўрни сезиларли даражада мустаҳкамлашиб бормоқда. Бу эса тобора “Толибон” жангарилари ва қўмондонларининг ИДга садоқат кўрсатиб, байъат қилишларига олиб келмоқда.

ЎХҲ ахборот бўлими