Сатрларда ситамлар акси…

Сатрларда ситамлар акси…
51 views
23 April 2015 - 7:00

imagesУшбу сатрларни Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида истиқомат қилувчи Раҳматжон Дурсаеав қаламга олганлар.

Тўғри, Дурсаевнинг ёзганларини бир қарашда бадиий ижод наъмунаси – шеър деб бўлмайди. албатта.

Бу табиий. Негаки, адабиётга ихлосманд бўлган Раҳматжон ака, асл деҳқон одам.

Зеро, муаллифнинг ёзганлари шеърият талабларига жавоб бермаса-да, назаримизда, Дурсевнинг кўнглидан қалқиб чиққан бу тўртликларда ўзбек халқининг хорлиги, хўрлиги, зорлиги, оҳлари, ғурури, ҳамияти билан бирга бу сатрларда эл ситамлари рўйи рост, бор бўйича акс этгандиек, назаримизда….

Шу боис ҳам Дурсаевнинг ёзганларини сизга ҳам илиндик:

ТЎРТЛИКЛАР

Дурсаев Раҳмат Аллаевич

Ўз юртимда эркин нафас ола олмасам,
Элим учун адолат йўлин оча олмасам
Диктаторлар дастидан тинч бўла олмасам,
Гир айлана таъқиб узра яшаш не керак?

***

Яримта ноним рохатин кўра олмасам,
Қози эшиги мен чун берк, кира олмасам,
Айбсиз ўғлимни ҳимоя қила олмасам,
Гир айлана таъқиқ узра яшаш не керак?

***

Меҳнат қилиш учун тайин манзил бўлмаса
Ишлаш учун қўлингга шартнома бермаса
Пенсияга етганда меҳнат йилинг бўлмаса
Фермерларга қулга ўхшаб ишлаш не керак?

***

Шикоятимга бирор бир қарор бермаса
Жиноят манбаин урганувчи бўлмаса
Шикоятим юрт бошимга етиб бормаса
Диктаторларга бош эгиб яшаш не керак?…

***

Бахтим шўр, толейим тор деб ўйлама,
Иқболим баланд, давлатим бисёр деб суюнма.
Ер юзида чархпалак тўхтовсиз айланар,
Сабр қилсанг хотиржам яшарсан куюнма.

***

Донога ёндошсанг очилар кўзинг,
Жоҳилга ёндошсанг қоласан ўзинг,
Ким дона, ким жаҳл билмасанг агар,
Пушти камаринг ҳам олмайди сўзинг.

***

Ерга урма ўзингни,
Ҳазон қилма умрингни.
Чархпалак айланадур,
Каттароқ оч кўзингни.

***

Бўлдим тўғаноқ дектаторлар йўлига
Этмадим роя манқуртлар сўзига.
Аммо дектаторлар чун мавжуд экан муҳит,
Афсусдаман ҳар кун кўзим тушар кўзига.

***

Икки юзламачи фойданг тегса қиёматли дўст бўлар,
Аммо фойда топса душманингга сени сотиб сўз берар.
Оёғингни билиб бос таги бўшдир қўлоқ солгин сўзимга,
Жойи келса фойда чун ўз ёрин ҳам ўзгага раво кўрар.

***

Ўз ҳуқуқинг ўзинг поймол қилма,
Ўзгаларга ёрдам беришни қўйма,
Душманлар билан ошу-қатиқ бўлма,
Порахўрга бош эгиб салом берма.

***

Кўзларига тик боқ, қарсак чалиб кутиб олма,
Дили бошқа, иши бошқани сўзига қулоқ солма,
Рахмат сўзларин инобатга олмасанг гар,
Вақти келиб, қул бўласан унга унутма.

***

Диктаторлар айтганини қилмайман,
Қалбим не деса, унга қарши бормайман,
Талабимга ҳақли жавоб бермаса,
Қўлимда шиор, ўз йўлимдан қайтмайман!

***

Одамлар адолат чун курашиб келишган мудом,
Мени ҳам эшитинглар, мен ҳам тирик одам,
Рахмат сўзини инобатга олмасангиз агар,
Ҳақиқат чун пекит сари олға босаман қадам.

***

Донишмандлар илмидан тўғриликни ўқдим,
Ҳақ ҳуқуқим чун қўлимга қалам тутим,
Аммо қонунбузар прокурорлар дастидан,
Ҳақиқат тополмай бўзғинчига чиқдим.

***

Инсон ақли ожиз қолганда дейдилар Эй Худо,
Дедим нечун барчасин кўрасан Худодан эй фуқаро?
Ким сенга қилди жабр-зулм, англамайсан нечун?
Худо дийсанми, бошни этсалар ҳам тандан жудо?

***
Дардларин оқ қоғозларга битаолмай юрган эй ўзбегим,
Манқуртлар кўзига тик боқа олмай юрган эй ўзбегим,
Тарқоқлигидан ҳуқуқлари паймол бўлган эй ўзбегим,
“Бир бошга бир ўлим” дейдилар қурқувда яшаш не керак.

“СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ” БЕМОР МАЛИКАГА НЕ БЕРДИ?

Болалар соғлигин ўйлаб юрт бошим фармон берди,
Ким бажарди, ким бажармай томошада турди,
Икки минг ўн тўртинчи йил ҳам тугамоқда, аммо
“Соғлом бола йили” бемор Маликага не берди?

Кўчаларда борар бемор бола кўтариб она,
“Ҳа” демасдан ўтди гўдак ёнидан тошбағир ота,
Дилдан соғлиқ сўрар яратган оллоҳдан она,
“Соғлом бола йили” бемор Маликага не берди?

Нафақа чун маҳаллага чопди, югурди она,
Ногиронликка чиқариш учун қанча югурди она.
Бироқ тинглашмади қўлга олгунча қалам она,
“Соғлом бола йили” бемор Маликага не берди?

Раҳматжон Дурсаев
 2015 йил 16 апрель