Бугун Фарғона вилоятиинг Қўқон шаҳридаги Бақачорсу ҳудудида, махаллий вақт билан соат тахминан 10.30-11.00 лар орасида автомобил газ қуйиш шаҳобчаларидан бирида кучли портлаш юз берган.
Гувоҳларинг хабар беришича портлаш овози 5 километр узоқликкача эшитилган.
Портлаш сабаби автомобил газ балонига меъёридан ортиқ ёқилғи қуйилганлигида, деб айтилмоқда. Маълумотларга қараганда қурбонлар бор. Уларнинг сони ва жароҳатланганлар ҳақида хозирча хабар берилмаган.
ЎХҲ ахборот бўлими