Непалда ҳалок бўлганлар сони 3200 кишидан орти

Непалда ҳалок бўлганлар сони 3200 кишидан орти
101 views
27 April 2015 - 9:39

nepal25-апрел куни Непалда содир бўлган зиллилалардан 6500 дан ортиқ киши талофат кўрган.

Бир неча бор содир бўлган ҳалокатли зилзила натижасида ўлганлар сони 3200 кишидан ортиб кетди.

Ҳукуматнинг расмий хабарига кўра шу вақтгача бўлган қурбонлар сони – 3218 тага, талофат кўрганлар сони эса – 6538 та кишига етган.

Шунингдек қўшни мамлакатларда, шу жумладан Хитой ва Ҳиндистонда ҳам қурбон бўлганлар сони 90 тага етган.

Зилзила натижасидаги Эверест чўққиси ҳудудларидаги кўчкилар туфайли камида 17 киши қурбон бўлган, 60 дан ортиғи турли даражадаги тан жароҳати олган.

25 апрел, шанба куни рўй берган зилзила магнитудаси 7,8-7,9 баллни ташкил этган. Шунингдек якшанба куни ҳам бутун минтақада ер ости силкинишлари сезилиб турган.

Непал пойтахти Катмандуда жойлашган халқаро аэропорт фаолиятини, назорат минорасидаги ходимларни эвакуатция қилиш мақсадида бир неча маротаба тўхтатиб туришга тўғри келган.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Катмандунинг катта қисмида электр токи ва сув йўқ, шифохоналар эса жабрланувчилар билан тўлиб кетган.

Қўшни Хитой, Ҳиндистон ва Покистон мамлакатлари аллақачон Непалга ёрдам кучларини юборган. Шунингдек минтақага европалик мутахассислар ва Россия ФВВ қутқарувчилари ҳам йўл олган.

Маълумотларга қараганда бу 1934 йилдан буён Непалда рўй берган энг кучли зилзила. Ўша йилда Эверест ҳудудида рўй берган зилзила магнитудаси 8,0 баллни ташкил қилган ва унда 10 мингдан ортиқ одам қурбон бўлган.

ЎХҲ ахборот бўлими