Малоҳат Эшонқулова шифохонада

Малоҳат Эшонқулова шифохонада
245 views
27 April 2015 - 10:22

malohat-shifoxonada2015 йилнинг 25 апрель куни мустақил журналист Малоҳат Эшонқуловани, тез ёрдам кўмагида Республика шифохоналаридан бирига ётқизилган.

– Онамни бир ярим йилдан бери қийнаб келаётган номалум дард ниҳоят йиқитди. Биз ҳамиша уларга шифохонада ётиб даволанишини, хасталигига аниқ диагноз қўйишларини айтар эдик. Бироқ онам шубҳалари боис бир ярим йилдирки ҳар 3 ойда, уй шароитида даволанар эди. Аммо бу даволанишларнинг бирортаси самара бермади. Оқибатда онам юролмайдиган аҳволга келиб қолди, – дея хабар беради журналистнинг қизи.

– Аслида мен онамни 24 апрель куни кечаси аҳволлари ёмонлашганлиги сабабли тез ёрдам чақириб шифохонага олиб бориш харакатида эдим. Бироқ буни онам рад этди. Негаки, улар шу йилнинг 30 март куни уй шароитида ўн кунлик тўлиқ муолажа олиб бўлган эдилар. Аммо бу ҳол самара бермаганлиги натижасида бугун 25 апрель куни ерталаб соат 9 лардан ўтганда хушдан кетдилар. Зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилдик, аравада шифохонага элитдик. Онамни кўздан кечирган шифокорлар инсон шунчалик паст гемоглабин билан ҳам яшаб юриши мумкинлигига ҳайрон қолишмоқда. Гемоглабиннинг ўта пастлиги натижасида онамнинг юрагига кислород етишмаган. Ҳозир шифохонада илк муолажалар бошланди,– дейди журналистнинг фарзанди.

Бемор, мустақил журналист Малоҳат Эшонқулова шифохонада ўзига келган, ҳозирда унинг аҳволи бироз яхшиланган, аммо мадорсизлик, нафас олишда қийналиш ва юрак ўта суст уришидан шикоят қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Малоҳат Эшонқулова ўзининг Ўзбекистон халқ ҳаркатининг расмий сайтида чоп этилган “Шахсан мен Каримовга овоз берган эмасман….” деб номланган мақоласида, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбат ҳақида маълумот берган. Унга кўра журналист, ўзининг хавфсизлик ходимлари томонидан заҳарланганлиги шубҳаси борлигини айтган.

ЎХҲ ахборот бўлими