Шухрат Бобожон: Аваз Усмонов билан суҳбат

Шухрат Бобожон: Аваз Усмонов билан суҳбат
126 views
28 April 2015 - 8:28

avaz-uzmonovЎтган пайшанба куни Москвада яшаб обрў- эътибор топган ўзбек рассоми Аваз ака Усмонов билан суҳбатлашдим. Мен Прагада¸ Аваз ака бўлса Москвада. Телефон суҳбатимиз бир соатча давом этди. Сўнгги 30 йил ичида Москвада яшаб ижод қилаëтган Аваз ака нафақат ўзбек тилини унутмаган¸ балки бу тилда шеърлар ҳам ëзиши билан фарқланадиган ижодкор.

Аваз ака “Ўзбекистонни жаннат” дея билиши ва қадрлашини айтди. Аваз ака мамлакатдаги сиëсий режимни эмас балки гўзал ўлка Ўзбекистонни бир фарзанд каби севишини сидқидилдан изхор қилди. Аваз аканинг расмларини дунëнинг турли мамлакатларида яшайдиган турли миллат вакиллари ва дунëдаги турфа музейлар сотиб олади. Муштарийлар орасида ўзбеклар деярли йўқ¸ ўзбек музейлари ҳам. Лекин Аваз ака уни суратларини қадрламаган элдошларидан ҳафа эмас. У Ўзбекистонни шартсиз ва тараддудсиз севади.Ҳудди бола ўз онасини севган каби.

Мана бу Аваз аканинг хос саҳифаси: avazmutal.com

P.S. Аваз ака билан суҳбатдан кейин тасодифан Юлдуз Усмонованинг куни кеча берган видео суҳбатини интернетда томоша қилдим. Усмонова хоним камера олдида туриб халққа¸ яъни ўзбек халқига ўта шаллақи тарзда мурожаат қилди: “Эй халқ шунча мени булғаганинг етар. Ўзи пешонангга битган битта юлдуз бўлсам ” Бу гапни эшитиб миллатнинг куни ўртамиëна яллачига қолмагани ва бу миллатнинг Аваз Усмонов каби миннатдор фарзандлари борлигидан севиндим.

Шухрат Бобожон
“Озодлик” радиосининг ходими