Тошкент вилоятида яна ИШИД тарғиботи пайдо бўлдими?

Тошкент вилоятида яна ИШИД тарғиботи пайдо бўлдими?
26 views
29 April 2015 - 16:24

узб-игил26 апрел куни тунда Ўзбекистоннинг Тошкент вилояти Паркент туманининг тоғли ҳудудида жойлашган Хисарой қишлоғидаги мактаб ва коллеж деворларида “Ироқ ва Шом Ислом давлати” (ИШИД) нинг қора байроқ кўринишидаги рамзи туширилган ва амалдаги ҳукумат ва уларни қуллаб қувватловчи аҳолига нисбатан даҳдидлар ёзилган варақалар ёпиштириб кетилган, дея “Ўзметроном” сайти томондан хабар берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига варақалар ҳақида маълум бўлгандек, Хисаройга муҳофаза органларининг бўлинмаси ва зирхли транспорт воситалари юборилган, улар тарафдан бутун қишлоқ назоратга олинган ва аҳоли пунктига кирувчи ва чиқувчи транспорт воситаларини диққат билан билан текширишни бошлашган. Бундан ташқари маҳаллий аҳолининг мобил телефонлари, планшет ва ноутбуклари ИШИДнинг тарғибот материаллари мавжуд ёки йўқлиги борасида ҳам текширилмоқда.

Қишлоқда ўзига яраша комендантлик соати ўрнатилган – унга кўра маҳаллий аҳолига соат 21:00 дан сўнг ўз уйларини тарк этмаслик қатъий тавсия қилинган.

“Ўзметроном” маълумотига кўра, органлар ҳодимлари томонидан гўёки мобил телефонларида ИШИД реклама роликлари топилган  бир неча ёшлар қўлга олинган. Уларнинг ҳаммаси яқинда, Санкт-Петербургдаги қурилишларда ишлаб, Россиядан қайтиб келишган. Уларнинг ўзбек ёшлари ўртасида реклама роликларини тарқатишда ташаббускорлик кўрсатишгани гумон қилинмоқда. Ҳозирда Ўзбекистоннинг водий ҳудудида жойлашган ва бир қатор бошқа вилоятларида уларнинг шериклари ва террористик оқимларга алоқадор шахслар қидируви олиб борилмоқда.

Шунга қарамай, мутахиссислар варақаларнинг тарқатилишида ИШИД аъзолари ёки тарафдорларининг алоқаси борлигини бутунлай рад этган: уларнинг фикрига кўра, бу ишлар бузғунчилик йўналишидаги хисобдан ўтмаган қандайдир ноқонуний ташкилотнинг, аҳолининг ҳаётида асабийлик ва ваҳима уйғотиш йўлида қилган ишидир. “Фарғона” экспертлари ҳам бу воқеаларда ИШИДнинг қўли борлигига гумон қилишмоқда ва ўзбек махсус хизматлари томонидан уюштирилган фитна бўлиши мумкинлигини таъкидлашган. Чунки милиция ва армия бундай кучга эга бўла туриб, Ўзбекистонда қандайдир номаълум террористик ташкилот юзага келиши мумкин эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 28 август куни ИШИД байроғи Тошкентнинг Юнусобод туманидаги кўприклардан бирида осиб кетилган.  Байроқ ҳақида ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига маълумот келиб тушгандек, ИИВ ҳодимлари воқеа жойига етиб келишган ва байроқни ечиб олишган, ҳамда шу ҳудудда бўлган ўнлаб кишиларни сўроқ қилишган. Ўшанда ҳам махсус хизматлар фитнаси эҳтимоли борлиги ҳақида фикрлар берилган.

ЎХҲ ахборот бўлими