Йил охирида Россияга қатъий жавоблар

Йил охирида Россияга қатъий жавоблар
120 views
19 December 2015 - 12:23

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қароргоҳида Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

2jpgПрезидент Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигидаги Миллий хавфсизлик кенгаши учрашуви якунланди. Йил охири Миллий хавфсизлик кенгаши учрашувида, минтақадаги ўзгаришлар ва терроризмга қарши кураш борасидаги амалиётлар муҳокама қилинди. Россияга қатъий жавоб берилган Миллий хавфсизлик кенгаши ҳисоботида, Москванинг муносабати номақбул эканлиги қайд этилган.

Миллий хавфсизлик кенгаши (МХК), президент Ражаб Тойиб Эрдўған бошчилигида президент қароргоҳида учрашди. Йил якуни Миллий хавфсизлик кенгаши, ҳукуматдан жой олган 64 маҳкама аъзолари билан илк маротаба амалга оширилди.

Миллий хавфсизлик кенгашида минтақадаги ўзгаришлар, айниқса, Россия билан юзага келган учоқ муаммоси, Россиянинг Сурия ва Шарқий Ўртаер денгизига ўрнашиши, мумкин бўлган сценарийлар ва шу нуқтаи назардан қўйилиши керак бўлган қадамлар, терроризмга қарши кураш доирасида амалга оширилган амалиётлар ва бу кураш кенг қамровли тарзда баробар амалга оширилиши маълум қилинди.

Ироқнинг суверенитет ҳуқуқи

МХКнинг маълумот беришича, Ироқдаги сўнгги ҳодисаларнинг минтақа хавфсизлиги мақсадида эканлиги билдирилиб, “Ироқнинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигига таҳдид қилган ИШИД ва бошқа террор ташкилотларга қарши Ироқ халқи билан бирга бўлишимиз тасдиқланди”, дейилди.

Россиянинг муносабати қабул қилинмайди

Хавфсизлик кенгаши мурожаатида “Россиянинг Суриядаги режим билан бир қаторда минтақада юритаётган фаолияти билан бу фаолиятлар натижасидаги юзага келган қочоқлар масаласи, шу жумладан, барча инсонпарварлик масалалар ҳақида Кенгашга маълумот берилган. Россияни ўлкамизнинг қонуний муносабатига қарши кўрсатган муносабати номақбул дея баҳоланди, бу вазият қаршисида Туркиянинг амалга оширган ва оширадиган чора-тадбирлари батафсил муҳокама қилинди.”, дейилади.

МХКнинг изоҳ беришича, учрашувда Байирбужак ҳудуди аҳолиси, шу жумладан, Туркманларнинг вазияти муҳокамаси борасида, “Чегараларимиздан ташқарида бўлган оила аъзолари ва қариндошлар жамоалари билан ўртадаги мухолифларнинг бошидан кечираётган муаммолар бефарқ қолдирилмаслиги билдирилди”, дейилди.1jpg

МХК баёнотида шундай дейилади:

“Дини, мазҳаби, ирқий тушунча ва ҳиссиётларини поймол қилган барча террор ташкилотлари ва уларга ёрдам берган тарафдорларига, Бугунги кунга қадар бўлгани каби бундан сўнг ҳам “Қонун устуворлиги тамойили” нуқтаи назаридан камситишсиз курашишда давом этилиши билдирилди”.

“Туркия ва Европа иттифоқи муносабатларидаги яқинда содир бўлган ижобий ўзгаришлар ва бизнинг аъзолик жараёнимизнинг янгидан жонланишидан мамнун эканлиги билдирилган”.

ЎХҲ хабарлар бўлими