Шеърлари, ўткир публицистик мақолалари ила менинг кўзларимни очган укамга…

Шеърлари, ўткир публицистик мақолалари ила менинг кўзларимни очган укамга…
90 views
20 December 2015 - 10:56

МУҲАММАД СОЛИҲГА ЙЎЛЛАНГАН ТАБРИКЛАР

Шеърлари, ўткир публицистик мақолалари ила менинг кўзларимни очган укамни туғилган куни билан самимий қутлайман.

Гулчеҳра-опа-НуруллаеваСиз умрингиз оғриқ кунларин
Қўшиб-бичиб оширмагайсиз,
Ҳамда унинг ёруғ кунларин
Ёмон Кўздан яширмагайсиз.

Ошкор, барвақт уйғонганингиз,
Шу тупроқни суйганларингиз,
Ҳамроҳингиз сўзига учиб,
Макри боис, тийғонганингиз…

Юрагингиз оҳи ҳам ошкор,
Кўзларингиз мохи ҳам ошкор.
Ҳамроҳингиз боёнлик истаб,
Сизга қазган чохи ҳам ошкор.

Жигар-бағри ўйилган найсиз,
Шу фарқ биздан уздирган сизни.
Шоирсиз-у кўп ҳам ёзмайсиз,
Ёлғон шеърлар бездирган сизни.

Орингиз бор бир Ватанчалик,
Бир халқчалик қарорингиз ҳам…
Ақлингиз бор олқишга молик,
Сиздан дуркун ағёрингиз ҳам…

Сизга букун боқмагай замон,
Букунингиз руҳсиз, барорсиз.
Ўкинмангиз, Эртангиз томон
Ўлкан бўлиб кетиб борарсиз…

Яна бир бор туғилган кунингиз билан!
Халқимиз бахтига омон бўлинг!

Эҳтиромлар ила:
Гулчеҳра Опангиз
(Гулчеҳра Нуруллоҳ)

Манба: dunyouzbeklari.com