Туркияга кутилмаган таклиф

Туркияга кутилмаган таклиф
56 views
24 December 2015 - 11:22

Туркиянинг Россияга тегишли СУ-24 учоғини уриб тушириши ортидан Украина Туркияга Рус ташвиқотига қарши курашда ёрдам беришни таклиф қилди.

turkiye-ye-surpriz-teklif-1450807437

Ўтган хафта Туркиянинг Киевдаги элчихонасига Украина Ахборот вазирлиги расмийлари ташриф буюриб, бу ерда Туркия ва Киев элчихонаси расмийлари учрашди.

Украина Ахборот вазирлиги расмийлари, Турк томонига, Туркиянинг учоқ ҳодисасидан сўнгра Россиянинг салбий тарғиботи таъсирида қолганини айтиб, Украинанинг сўнгги икки йилда Рус тарғиботига қарши курашда муҳим тажрибалар орттирганини айтди ва Туркияга  бу масалада тажриба алмашинуви таклифини киритди. Ноябр ойида Туркиянинг Рус ҳарбий учоғини ҳаво ҳудудини бузгани учун уриб туширганини Украина қўллаб-қувватлаган эди. Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши раҳбари Александр Турчинов Украина ҳаво ҳудудини бузган Рус учоқларига айни тарзда қаршилик қилиниши лозимлигини айтган.

ЎХҲ хабарлар бўлими