Қуллик касаллиги

Қуллик касаллиги
26 views
28 December 2015 - 14:42

Muslim migrant workers leave prayers on the first day of the Muslim holiday Eid al-Adha in MoscowЎзбекистон президенти Ислом Каримовни “Пошшойим” деб атаб, уни улуғлаб қўшиқ куйлаган Юлдуз Усмоновани тушунса бўлади: Хонанда қандай қилиб бўлсада катта сахна ва катта экранларга йўл қидиряпти.

Лекин, “Оилам тўқ яшасин, одамларга ўхшаб хаёт кечирайлик” деб Россияга бориб “Гастарбайтер” деган ном остида, минг турли ишларга ўзини ураётган хамюртларимиз нега энди мадхиябозликка берилишяпти?

Касалликми бу? Юқумлими? “Мана шундай Ватанинг бор экан, шундай одил Юртбошинг бор экан, Россияда ……………… борми??” дегинг келади уларга қараб… Тингланг, қулнинг ўз хожасига қараб айтганларини:

БУЮК ЙЎЛДАСАН!!!!!

Тинчлик бошимизда соябон бўлди,
Ок олтин бойлигинг хирмонга тўлди.
Ўзбегим довруғинг дунёни олди,
Буюк йўлдасан Юртбошинг Билан!!!

Тарихий обида тикланди қайта,
Боболаринг номи бугун байтларда.
Руҳлари дуода мудом кўкларда,
Халқим эркинлигинг Юртбошинг Билан!!

Жаҳонда қадимий Самарқандинг бор,
Шарқ оламининг дурдонаси бор.
Амир Темурдек Саркардаси бор,
Жаннатмакон боғим Юртбошинг Билан!!

Ўзга элларда фақат кулфатлар,
Сув тошқини ёки уруш офатлар.
Яратганга шукр бизда омадлар!!
Тангрим Назар солган Юртбошинг Билан!!!

Самарқандинг дунё Сайёхлар Билан,
Дохийлари тилларда эьтироф Билан.
Халқим алқаган келажагинг бор,
Дуолар олган Юртбошинг Билан!!

Бугун жаҳонда Юртим олдинсан,
Ёшларинг илмли буюк Давлатсан.
Сен қон-қонимда оққан Ватансан,
Жаҳон тан олган Юртбошинг Билан!!!!

2015 йил

Улуғбек Ашур