Санъатни режим сувоқчилари “таъмир” этмоқда

Санъатни режим сувоқчилари “таъмир” этмоқда
50 views
31 December 2015 - 8:05
Тошкент метросидаги Чингиз Ахмаров панноси

Тошкент метросидаги Чингиз Ахмаров панноси

Тошкент метрополитени бошқармаси “Алишер Навоий” метро бекати деворларидаги  мовий керамикаларни оддий  мойли бўйоқ билан бўяб, декоратив панноларни “янгилашга” қарор қилган. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров томонидан ишланган 8 та поннодан 3 таси қўпол равишда “таъмирланган”, 4 донаси ярмигача бўялган, бир донасига эса ҳали тегилмаган.

Чингиз Ахмаров панноси

Чингиз Ахмаров панноси

Ушбу панноларда Алишер Навоий асарларидан саҳналар тасвирланган, аниқроғи “Хамса”нинг – “Фарход ва Ширин”, “Лайли ва Мажнун” ва бошқа асарларидан.

Чингиз Ахмаров панноси

Чингиз Ахмаров панноси

1947 йилда Чингиз Ахмаров Тошкентдаги Алишер Навоий номли Давлат академик катта театри деворларини ўз санъати билан безаган ва бу учун мамлакатда энг юқори бўлган биринчи даражали СССР давлат мукофотига сазовор бўлган. У тарафдан ишланган мозаика Москва метросининг “Кеивская” бекатини безамоқда, шунингдек унинг расмлари Кисловодскдаги “Ўзбекистон” санаториясида, Самарқанд, Бухоро, Қўқон ва республиканинг бошқа кўплаб шаҳарларида ҳам мавжуд.

ЎХҲ хабарлар бўлими