Ҳоким ва пул деса бурнининг учи қимирлайдиган хотинлар

Ҳоким ва пул деса бурнининг учи қимирлайдиган хотинлар
92 views
01 January 2016 - 19:47

12193461_409147709276385_7549544884733134879_nАндижонда ҳоким бувамиз мактабларга директорлик қилиб енгил ҳаёт кечирадиган, лекин ўзига тўқ бойвачча, аммо шунга қарамай пул деса бурнининг учи қимирлайдиган аёлларни тайинлашга жуда уста. Лекин айтмоқчи бўлганим Андижон шаҳридаги 43-мактабни кўп йиллардан бери армани аёл Тавадова Ирина Аваковна бошқариб келар эди.

Пулга ўчрок булсада инсофи бор бўлиб, шу мактабда демократия, эркинлик ва замонавийлик белгилари мавжуд бўлиб билим ҳам яхши берилар эди. Лекин ҳоким бувамизга бу ёқмади.

Ҳамма ўқувчилар бир хил кийимда, бошларида бир хил дўппи, ўғил болалар ҳам бир хил кийимда бошларида дўппи (ҳатто қишда ҳам) кийилиши йўлга қўйилиб, 2015-2016 ўқув йилини бошларида ота-оналарга бу формалар жуда қимматга тушди.

Тавадова эса айнан бизни бош вазиримиз Мирзиёев томонидан ишдан олинди. Сабаби мактаб хожатхонаси жуда ифлос экан. Ҳоким бувамиз Андижонга ташриф буюрган бош вазиримизни негадир шу мактаб хожатхонасига бошлади.

Шу ҳожатхона ифлослиги учун Тавадова ишдан кетиб ўрнига юкорида айтилган шаҳар халқ таълими бўлимида ишлайдиган, билими саёз, енгил табиат лекин тагида машинаси бор Маликахоним тайинланди.

Айнан шу Маликахоним тайинланган сўнг нимагадир олтинчи синф ўқувчиси (исми шарифи муаллифга маълум) бокиралигини йўқотиб синфда яккаланиб қолди. У қиз отасиз вояга етмоқда, онасининг эса қўли калтароқ, айни вақтда касал ҳам эди. Бунга тўла изоҳ муаллиф мақоласида берилади.

Мактабни хўп ҳожатхонаси ифлос бўлиши мумкин. Чунки у ерда болалар кўп. (Лекин бош вазир келганда мактаб таътилда бўлиб, фақат мактаб тўгараги ишлаётган эди). Ўқитувчилар малакасини ошириш институти ҳожатхонасига кирган одам уни ифлослигидан ва ҳидидан боши айланиб қайт қилиб, ҳушидан кетиши ҳеч гап эмас.

Бироқ бош вазир у ерга кирмади. У ерда ҳожатхонага болалар эмас, балки зиё таркатувчилар киради. Мана сизга ўқитувчининг асл башараси. Буларнинг барчасига тўлиқ изоҳни алоҳида мақолада эътиборингизга ҳавола қиламиз. Ҳозир эса сизларга мақоладан асосий жумлалар келитирлди халос. Ўзингиз хулоса чиқаринг.

Гулбахор Тўраева