Қалбаки тадбиркорнинг кўзкўрмас станоклари

Қалбаки тадбиркорнинг кўзкўрмас станоклари
64 views
07 January 2016 - 11:47

Chamangul_NegmanovaҚонун китобидан: “Ўз хизмат вазифаларимни ҳалол ва виждонан бажаришга, қонун бузилишларига қарши муросасиз курашишга, фуқаро, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали қасамёд қиламан” (прокурор ва терговчиларнинг қасамёди).

Одамлар орасида юрган гаплардан:  “Юқори мансабдаги давлат мулозимлари қалбаки фирмаларга жиноий акахонлик қилиб ГИГАНТ корхоналарнинг пулларини ўзлаштириб келишади”. Ўзим  ҳам  айнан шундай жиноятнинг гувоҳи бўлганман.

Мен гувоҳ бўлган жиноий акахонлик тўғрисида 2008 йилдан бери Бош прокуратурани хабордор қилиб келаман. Лекин, Президент маслаҳатчиси лавозимида бўлган Т.Иминов  содир қилган  жиноий акахонлик, унинг ўз дўсти А.Фаттохов  тузган  “Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12” ХКларни ишлабчиқариш салоҳияти бўлмаган ҳолда расмий қайддан ўтказиш, банкда ҳисоб рақами очтириш, олдиндан тўланадиган буюртмалар билан таъминлаш ва қалбаки фаолият учун зарур бўлган бошқа ишларни ўз қаноти остига олгани далил-исботлар билан фош қилинганига қарамасдан Бош Прокуратура  жиноий иш очмади.

Бренд номи “Акбар-Азизий”, х/р 20208000900572832001 УМБ 00442

“Узприватбанк”,  ҳеч қандай технология ва ишлабчиқариш салоҳиятига эга эмас,  расмий қайддан ўтган, Устав бўйича фаолият тури кенг.  “Ўзпахтасаноат”  – Буюртмачи,  “Акбар-Азизий”  – Ижрочи.  Буюртма – полиграфмаҳсулотлар. Ижро ҳисоб рақамига пул келиб тушгандан кейин бошланади.

20150810_19170320150810_191118 20150810_191003

Лекин Ижрочи ихтиёрида ишлабчиқариш станоклари йўқ, ууман ишлабчиқариш майдони йўқ, Ижрочи вазифасини бажариш учун зарур шаролить йўқ. Буюртмачи нимага ишониб айнан “Акбар-Азизий”ни  ижрочи қилиб танлагани мавҳум.

Буюртма учун банкка пул келиб тушгандан бошлаб  “Акбар-Азизий” соҳта Ижрочидан соҳта Буюртмачига  айланади. Ижрочи сифатида олган буюртмани энди ўз номидан расмийлаштириб  “Ташполиграфкомбинат”га топширади.  Ижрочи  “Акбар-Азизий”  Буюртмачи  “Акбар-Азизий”га  ўгирилди ва  “Узпахтасаноат”дан чиққан  пулнинг  95-98 фоизини ўз ҳисоб рақамида олиб қолди.  Буюртмаларнинг миқдори ўта катталиги  ва олдиндан тўлов шарт қилиб қўйилганлиги  “Ташполиграфкомбинат”ни  Ижрочи сифатида етарли даражада қаноатлантирар эди.  Буюртмаларни келишилган муддатда тайёрлаб бераверди.

Қалбаки Ижрочи  “Акбар-Азизий”нинг нафақат ишлабчиқариш ускуналари, тайёр маҳсулот сақлайдиган омборлари ҳам йўқ эди.  “Ташполиграфкомбинат”  тайёрлаган маҳсулот юк ташувчи автомобилларга ортилгани билан тўппа-тўғри вилоятларга,  “Узпахтасаноат”  корхоналарига элтиб бериларди.

“Акбар-Азизий”  ва  “Ташкент-12”  ХКлари  айнан  “Ўзпахтасаноат”нинг пулларини ўзлаштириш мақсадида  А.Фаттахов тамонидан таъсис қилингандир. Лекин, дўсти  Т.Иминов  ўз қаноти остига олиб АКАХОНЛИК  қилмаганида А.Фаттахов ўзи ёлғиз бундай катта ўғирликни  уддалай олмасди. Юридик шахс статусини берадиган орган Уставда кўрсатилган фаолият турларини бажараолиш салоҳияти мавжудлигини тасдиқлашни талаб қиларди.  “Узпахтасаноат” ўз буюртмаларининг ҳақиқий ижрочиси  “Ташполиграфкомбинат”  эканини билган ҳолда қалбаки ижрочи билан шартнома тузмас эди.

 Шу ўринда савол туғилади: Хўш, “Акбар-Азизий” иккита гигант корхона ўртасидаги  молиявий муносабатларга ўринсиз  аралашуви натижасида, “Ўзпахтасаноат”нинг полиграфия маҳсулотларига  йиллик эҳтиёжини бир неча баробар кўпайтириб кўрсатиб, тўрт йил давомида ҳаддан зиёд кўп миқдордаги пулларини ўзлаштирган экан, мен Бош Прокуратурани айтмайман, чунки уларнинг фикрини юқорида келтирдим лекин ер тагида илон қимирласа биладиган, “мақтов”ли МХХ ёки  Президент девонидаги давлат мулозимлари ҳамкасби Т.Иминовнинг тўрт йил давомида ўғирлик билан шуғулланганини наҳотки билишмаган??? Тўғрироғи билишни хохлашмаган. Чунки қарға-қарғанинг кўзини чўқимайди деганлари шу бўлса керак-да. (“Акбар-Азизий” ва “Тошкент-12” ХКларининг “Ўзпахтасаноат” ва “Тошполиграфкомбинат” ўртасидаги молиявий муносабатларга жиноий аралашганини исботловчи далилий хужжатларни илова қилаяпман. Сўралган жойга яна қўшимча қилишим мумкин.) Бундай талон-тарожликларга, яъни  “Акбар-Азизий”га ўҳшаган ХКларни  расмий тасдиқдан ўтказиб қонуний тус бераётган “қонун ҳимоячи”лари ҳам талончилар билан ҳамтавоқдирлар.

Бундай ҳолат  бир неча ўнлаган чавандозларнинг ўртага ташланган улоқни соврин илинжида ким биринчи бўлиб маррага олиб бориш йўлида кенг далада чанг-тўзонни осмону-фалакка кўтариб мусобақалашадиган кўпкари ўйинини эслатади.

20150810_181055 20150810_175901

20150810_180351 20150810_181110

Ўртадаги сарсон “улоқ” қўллардан-қўлларга ўтади, топталади ва роса пўстаги қоқилади.

Худди шундай  мамлакатдаги ГИГАНТ корхоналарни  чавондоз “акахон”лар  неча йиллардан бери “пўстагини қоқиб” талон-тарож қилиб  келишади.

Дунёга Ўзбекистонни бир неча ниқобларда ниқоблаб “гўзал ҳаёт” мавжуддай қилиб кўрсатишади. Бу ўта устамонлик билан ўралган ниқобларни битта-битта ечганингиз сари ичидан “акахонлик” “коррупция”… ва бошқа иллатлар етаклаа-шиииб чиқиб келишади. Ҳеч қайси мамлакатда акахонлик ва коррупция Ўзбекистондагичалик авж олиб ривожланмаган бўлса керак.

Агар АДОЛАТ ҳаққи-хурмати Ўзбекистондаги ҳаётни ниқобсиз, борича кўрсатганларида эди, биз мамлакатимиз коррупция бўйича дунёда етакчи ўринларда турганини билган бўлардик.

Буларнинг ҳаммасига юқорида келтирган “қасам”ни ичган “прокурор”лар жиноий иш очиб қонуний чоралар қўллашлари керак эди. Лекин бунинг ўрнига қасамёдига хиёнат қилиб, бурчига садоқатсизлик ва мажбурятини ҳис қилмаган “прокурор”лар бундай мажбурятдан ўзларини соқит қилишди. Қасамини бузганларни эса кимлар дейишади…?

Хулоса қилиб айтганда, давлат бюджетини, фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини ўйлаб ва ҳалқ фаровонлиги йўлида  Бош Прокуратура  тизимлари билан  тўлаликда  давлат ҳокимияти  тизилмасидан  буткул чиқариб ташланса адолатдан бўларди.

Дунёда прокурларсиз ҳам бошқарилаётган мамлакатлар бор-ку, ахир

Харакатсиз турган бутун-бир прокуратура тизимларининг кимга кераги бор???

 Чамангул Негманова