Каримов ҳарбий хизматчиларни ташқи таҳдидларга тайёр туришга чақирган

Каримов ҳарбий хизматчиларни ташқи таҳдидларга тайёр туришга чақирган
17 views
14 January 2016 - 17:26

IAKБугун 14 январ куни Президент Каримов Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 24 йил тўлиши муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табригида ҳарбий хизматчиларни минтақадаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда эҳтимолий ҳарбий тўқнашувларга тайёр туришга чақирган.

“Вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни, замонавий ҳарбий санъат соҳасидаги ютуқлар ва ҳарбий қурилиш борасида тўплаган тажрибамизни, шунингдек, юз бериши мумкин бўлган ҳарбий ҳаракатлар театрининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, миллий армиямизнинг ташкилий тузилиши ва жанговар таркибини, қўшинларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш лозим.

Ўзбекистонга қўшни минтақаларда вазият доимий равишда ўзгариб, таҳдидлар кучайиб бораётган, мамлакатимиз ҳудудига турли босқинчи тўдалар ва қўпорувчи гуруҳларнинг суқилиб кириш эҳтимоли истисно этилмаётган бир шароитда ҳарбий тузилмаларни, биринчи навбатда, хавф-хатар юқори бўлган операцион йўналишларда янада мустаҳкамлаш ва сафарбар этишга устувор аҳамият бериш зарур”, деган Каримов ўз мурожаатида.

ЎХҲ хабарлар бўлими