Юртсеварларга…

Юртсеварларга…
18 views
15 January 2016 - 16:40

Агар чиндан ҳам юртни севсангиз нега юртда бўлаётган адолатсизликларга қарши турмайсиз?

rasm52Агар чиндан ҳам юртни севсангиз нега юртда бўлаётган адолатсизликларга қарши турмайсиз? Ёки сизнингча ёшу-қарини мажбуран пахта далаларига ҳайдаш адолатданми? Балки сиз тан олмассиз мазлум халқимиз мажбуран пахта далаларида ишлатилаётганига?

Сизнингча юртимизда порахўрлик авж олгани ҳам ёлғонми? Ўғри амалдорлар ва уларнинг яқинлари юрт бойликларини талон-тарож қилиб Европадаги банкларга яширгани, қиммат қасрларни сотиб олгани ҳам ёлғондир?

Кўкрагингизга уриб ўзингизни ватанпарвар қилиб кўрсатаётганингиз сохта бўлмаса курашинг юртдаги ноҳақликларга қарши. Кураша олмас экансиз, энг камида жим туринг, жонларини хатарга қўйиб курашаётганларга қарши турмай.

Сўзим охирида эслатиб қўймоқчиман-ки, «Ватан» дегани юрт бошига зўравонлик билан ўтириб олиб чорак асрдан буён зулм қилаётганлардангина иборат эмас.

Акмал Набиев,

мустақил блоггер

Манба: Eltuz.com