Дўконда туширилган қовун

Дўконда туширилган қовун
205 views
15 January 2016 - 20:52

dukonБоя дўконга гастрономга чикдим, харид килиш учун. Шу дўконни бошлиғи сал суюқроқ киши, етмаганига кўзи ғилай бўлиб, бири Тошкент, бири Чорвоққа қараб туради, шундаям отдан тушса ҳам эгардан тушмайди.

Хирс билан қарашлари одамни тешиб юборади, унчалик жиним ҳушламайди шу одамни. Хуллас бугун дўконига кирсам, вангиллатиб ҳамма сотувчиларни сўкиб ётган экан.

Сотувчилар бошини эгиб ишини қилаяпти, мен оладиганимни олиб касса олдига бордим. Уни сўкиши кассир йигитчага ҳам таъсир қилган, лунжи осилиб турган эди. Мен ҳам бориб етмаганига ўша кишига бўлган нафратимни кассирга сочибман:

-Жуда бўлмағур ифлос киши, кўзи ўйнаб туради буни, ҳар аёлга осилиб кўради, етмаганга оғзи коскилигини қара, ишчиларини аямай сўкишини, роса ёмон кўраман шу кишини, сизларни ҳам қийнаса керак, а? Итдай ишлатиб, кўзинг қурғур ғилай, яна шу кўзи билан аёлларни рентген қиганига ўлайми, тешиб юборай дейди икки тарафга қараган кўзи билан, кўзинг оқиб тушгур”,- десам, ҳалиги кассир индамай эштиб турдида!

– уша мани адам бўлади, ёшлигида кўзларини хўроз чўкиб олган,- деса буладими!!!!

Қаёққа қочишимни билмай қолдим!
Шу ҳафта фақат қовун тушурдим!!!

Дилнора Раҳим

Манба: Facebook.com